Чирикработ — сак кабилаларидан бўлган опасиаклар шаҳрининг харобаси (мил. ав. 1минг йиллик ўрталари). Жангадарё бўйи (Қизилқум)да жойлашган. Хоразм археологияэтнография экспедицияси (1948—49), Ю.А.Рапопорт раҳбарлигидаги археология отряди (1957—58) текширган. Ч. қалъаси тухумсимон тепалик (бал. 15 м) устига қурилган, майдони 850×600 м. Атрофи квадрат шаклидаги ғиштдан (30×30×9 см дан 50×50×С см) кўтарилган. Ички ва ташқи девор билан уралган. Девор ташкарисидан калъани айлантириб хандақ (кенглиги 40 м, чуқ. 4,5 м) қазилган. Ч.нинг энг кад. ёдгорликлари мозорқўрғонлардир, улардан 6 таси маълум. Мозорқўрғонда 10 га якин кабр очилган. Қабрларга жасадлар чалқанча, бошлари шим.ғарбга қаратиб ёткизилган. Мозорқўргондан милоддан аввалги 1минг йиллик ўрталарига оид бир неча сопол бўлаклари, ясси дастали темир килич, 3 қиррали жез ўқ учлари ва майда олтин буюмлар топилган. Шаҳарнинг жан.шарқий томонида жойлашган қад. ёдгорликлардан яна бири хом ғиштдан қурилган, дойра шаклидаги мақбара (диаметри 38,5 м, баландлиги 8,4 м) харобаси бўлиб, квадрат шаклидаги 4 хона (ҳар бири 5,9Х5,9 м)дан иборат. Мақбарадан темир ханжарлар, пичоклар, олтин ва кумушдан ясалган қўнғироқчалар, турли тақинчоқлар чиққан. Сопол буюмларнинг аксарияти милоддан аввалги 3—И аср га оид[1].

Манбалар

  1. ↑ "Чирикработ" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил