Чирмашиқ, Чирмовуқ (Ҳедера) — аралиядошлар оиласига мансуб доим яшил ўсимликлар туркуми, дарахтлар танасига чирмашиб ўсадиган дарахцимон лианалар. Бўйи 30 м гача. Европа, Шимолий Африка ва Осиёда 15 тури усади. Оддий (асл) плюшч энг кўп тарқалган. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида экилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил