Chishtiya
Чиштия - сўфийлик тариқатларидан бири. ХИИ асрда Шарқий Хуросонда шаклланиб, ХИИ—ХИИИ асрда Ҳиндистонда узил-кесил расмий тус олган. Ўрта асрда Чиштия сухравардийлик билан бирга Ҳиндистонда энг оммавий ва кенг тарқалган тариқатлардан ҳисобланган. Чиштия асосчиси Хўжа Абу Ишоқ аш-Шомий (1097 йилда вафот этган) бўлиб, Ироқдан Чишт қишлоғига (Ҳирот яқинида) кўчиб келган (тариқатнинг номи шундан) ва у ерда хонақоҳ қурган. Унинг 9-(ёки 8-) вориси шайх Муʻиниддин Ҳасан Сижзи Чиштий (1142-1236) Чиштияни Ҳиндистонга тарқатди. Чиштия шайхлари ўз силсилаларини Иброҳим Адҳам ва Ҳасан ал-Басрий орқали Али ибн Абу Толибга боғлайди. Чиштия тариқати Низомиддин Авлиё (1325 йилда Деҳлида вафот этган) даврида ўзининг юксак чўққисига етиб, сўфийлик Шимимолий Ҳиндистонда оммавий тус олган ҳамда жануб ва шарқ томон кенг ёйилган. У Чиштия тармоги -Низомияга асос солган. Чиштия таʻлимотининг асосини ваҳдати вужуд ғояси ташкил этган. Чиштия вакиллари ҳоким-амалдорлар билан ҳар қандай алоқа боғлашни инкор қилган. Аллоҳга таваккул қилиб, ўз меҳнати билан тирикчилик ўтказишни тарғиб этган. Сўфий оч кишининг қорнини тўйгазиш, мазлумлар илтимосини албатта бажариш, камбағал-қашшоқларга баҳоли қудрат кўмак бериш йўли билан Аллоҳ марҳаматига сазовор бўлишга интилиши шарт, деб ҳисобланган. Шунингдек, муридларга пулга муккасидан кетиш, гадойчилик билан шуғулланиш, ароқ ичиш, гиёҳвандлик қилиш, тамаки чекиш тақиқланган. Чиштия йўли шариат, тариқат, ҳақиқат каби 3 босқичдан иборат бўлиб, муридлик даври 1000 кун давом этган. Зикр билан бирга 40 кун рўза тутиш расм бўлган. Чиштия тариқати аʻзоси кигаздан қилинган чўққи кулоҳ кийиши билан бошқалардан ажралиб турган.
Манбалар
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |