Chitgarlik
Читгарлик — бўз матога ўйма ёғоч қолип ёрдамида гул босиш касби. Читгарлар илгари барча жараён (тўқиш, бўяш ва гул босиш)ни устахоналарда бажаришган. ХИХ асрнинг 1ярмигача Ч. санъати, асосан, Фарғона водийси (Қўқон, Хўжанд, Наманган, Марғилон, Чуст ва бошқа шаҳарларда), Бухоро (Варданзи, Ромитан, Ғиждувон ва бошқалар), Самарқанд (Ургут, Каттақўргон), Тошкентда ривожланган. Айниқса, Хоразм читгарлари (Хонқа, Хива, Урганч, Ҳазорасп) жуда нозик дид билан гул босишган.
Мато дастлаб қозонда қайнатилиб олинган, махсус тезоб (бузғунч) билан ишлов берилиб, сўнг қуритилган. Матога гул қўлда ёғоч қолип ёрдамида (нақшнинг асосий шакли қаттиқ нок ёғочидан ишланган қолип билан қора тусда) туширилган. Сўнг мато яна маълум вақт давомида рангли сувда қайнатилиб, оқар сувда чайилган. Тайёр, гулли читга қўшимча ранглар ҳам берилган (етти хилгача). Читга аноргул, тол барги, кизил гул, шохчалар ва бошқа гуллар туширилган. ХИХ аср 2ярмидан Тошкент бадиий кашталаридан олинган палак нусха кенг тарқалган. Ўрта Осиё бозорларида фкада ишлаб чикарилган читлар кўпайиши муносабати билан Ч. санъати астасекин 1950-йилларда бархам топди; фақат 80-йиллардан отабоболарининг касбини давом эттирган тошкентлик усталар (Ҳ. Рахимов, А. Рахимов ва бошқалар) ижодида қайта тиклана бошлади. 90-йиллар Ч.да ўзига хос ривожланиш босқичи бўдди: чойшаб, дастурхон каби бадиий буюмлар билан бир каторда замонавий либосларни и.чда ҳам Ч. санъати кенг қўлланади. Анъанавий шакдсаги "ой", "юлдуз", "бодом"симон гуллар билан бирга ислимий нақшлардан ҳам кенг фойдаланилади, мато рангларининг уйғунлиги билан ажралиб туради.
Сайёра Маҳкамова.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |