Читир
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Читир (Стригоселла) — бутгулдошлар (карамдошлар) оиласига мансуб бир йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми, бегона ўт. Ўзбекистонда тукли Ч. (С. тричоcарпа Боцч.) ва туркистон Ч.и (С. туркестаниcа (Литв.) Боцч.) турлари учрайди. Тукли Ч. бўйи 50-60 см, пояси оддий ёки шохланган. Барглари бандли, эллипссимон, чети текис. Тўпгули шингил. Қўзоқлари 3—8 см. Апрел—майда гуллаб, уруғ беради. Тоғ ён бағирлари, сой бўйлари, шунингдек, суғориладиган далалар ва лалми ғаллазорларда бегона ўт сифатида ўсади.