Читтагонг, Чатагам — Бангладешдаги шаҳар, Бенгалия қўлтиғидан 15 км ичкарида, Карнапхули дарёси бўйида. Читтагонг вилоятининг маъмурий маркази. Ахолией 2,1 млн. кишидан зиёд (1990-йиллар урталари). Транспорт йўллари чорраҳаси. Йирик порт. Мамлакатнинг иқтисодий маркази. Жут, ип газлама, кимё, озиқ-овқат, семент, ёғочсозлик ва металлсозлик саноати корхоналари, иссиқлик электр стяси, университет бор. Металлургия ва нефтни қайта ишлаш, электр жиҳозлари ишлаб чиқарувчи здлар, тайёр кисмлардан автомобил йиғиш корхоналари фаолият кўрсатади. Шаҳар милоддан аввалги 1асрдан маълум. Меъморий ёдгорликлардан ХИИ—ХВИИ асрларга оид бинолар сақланган.