Чизма геометрия - геометриянинг фазовий фигураларни текисликда тасвирлаш ва улар ёрдамида фазовий масалаларни ечиш усулларини ўрганадиган бўлими. Ч.г. инсониятнинг амалий фаолиятида астасекин вужудга келган; у иншоотлар ва машиналарни лойихалашда, тасвирий санъат ва бошқа соҳаларда қўлланган. Урта Осиё меъморлари ҳам гумбазли бинолар, кўприкларни лойиҳалашда геометрик шакллардан фойдаланишган. Ҳозир ҳам ҳар хил геометрик шаклли бино ва иншоотларни қуришда Ч.г. усуллари кенг қўлланади.

Фазовий фигураларни текисликда тасвирлашнинг 2 усули бор: марказий проексиялаш ва параллел проексиялаш. Масалан, нарсаларнинг фотосуратлари ва ёруғлик нурларидан жисмларнинг текисликда ҳосил бўлган соялари марказий проексиялашдир. Марказий проексиялаш усули билан ясалган тасвир перспектива деб аталади. Перспективадаги тасвирда фигуранинг қақиқий шакли ва ўлчамларини аниқлаб бўлмайди (1расм). Параллел проекси я л ашда марказий проексиялашдаги проексия маркази 5 чексиз узокда деб фараз қилинади. Параллел проексиялашда проексияловчи тўғри чизиқларнинг аниқ йўналиши берилиши керак. Қуёш ёки Ой нуридан жисмлар соясининг пайдо бўлиши параллел проексиялашга мисол бўлади.

Фигураларни ўзаро перпендикуляр икки текисликка тўғри бурчакли проексиялаш ортогонал проексиялаш деб аталади. Баъзан, чизмани мукаммаллаштириш мақсадида горизонтал ва фронтал текисликларнинг иккаласига ҳам перпендикуляр бўлган текислик (профил текислиги) дан фойдаланилади. Ортогонал проексиялар воситасида чизмалар осон ясалади, ортогонал проексияда (изометрияда) тасвирланган нарса ўлчамлари (бўйи, эни, баландлиги)ни бевосита аниклаш мумкин (2расм). Лекин бундай чизма буюм тўғрисида яққол тасаввур бермайди. Ундан, айниқса, мураккаб фигураларнинг фазовий шаклларини кўз олдига келтириш қийин. Шунинг учун нарсанинг ортогонал проексиялаш асосида ясалган тасвири унинг аксонометрик проексияси биланМуҳандислик қурилиш ишларида кўпинча сонлар билан белгиланган проексиялар деб аталувчи усулдан фойдаланилади. Бунда нуқталар проексиялар текислигига ортогонал проексияланиб, проексия ёнига нуқтанинг текисликдаги вазиятини ифодаловчи сонлар — баландликлар кўйилади. Бу чизма аёний бўлиши учун бир хил баландликдаги нуқталар орқали баландликлар чизити ўтказилади. Агар ер сиртини (релефини) чизмада тасвирлаш лозим бўлса, горизонтал проексиялаш текислигидан фойдаланилади. Бунда сатҳчизиклари горизонталлар деб аталади. Горизонталларнинг шакли ва жойлашишига қараб ер сиртининг тасвирланаётган қисми тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Горизонталлар тизими ёрдамида сиртни бундай тасвирлаш усули топографик усул деб аталади (3расм). Ч.г. усуллари меъморлик, тасвирий санъат, техника ва бошқа соҳаларда кенг қўлланади.