Чизмали қоятош суратлари манзили Жиззах шаҳридан 2 км чамаси ғарбда, Нурота тизмасида жойлашган. Мазкур тарихий ёдгорликда 500 дан зиёд қадимий петроглиф лар аниқланган. Улар эрамиздан олдинги ИИ мингйилликкача бўлган давр, темир асрига тегишли ва милодий И мингйилликда чизилган суратлар гуруҳига бўлинади. Қоятош суратлари тасвирий санʻатнинг илк кўринишларидан бири бўлиб, қадимий одамлар ҳаётидан, ўй-хаёллари-ю дунёқарашини, шунингдек, ўлканинг ҳайвонот олами ўтмиш манзараларини тадқиқ этишда, халқларнинг урф-одатлари тарихини ўрганишда қимматли манба ҳисобланади. Чизмали қоятош суратлари манзили илм оламига ҳали унчалик маʻлум эмас. Ёдгорлик ҳаваскор ўлкашунослар — Ўктам Муталов ва Фарруҳ Жабборов томонидан ўрганилган. Маҳаллий халқ орасида ёдгорлик Сизмойил ота номи билан аталади. Шу номдаги авлиё билан боғлиқ зиёратгоҳ ҳам мавжуд бўлиб, аҳоли, айниқса, Наврўз атрофида турли маросимлар ўтказади. Бош чўққида қадимий ўчоқ сақланган. Географ Ўктам Муталов бу тапонимнинг этимологиясини ўрганиб, аслида Чизмали бўлганлиги ва кейинчалик фонетик ўзгаришга учраганини аниқлаган. Фарруҳ Жабборов манзил ҳақида «Жиззах ҳақиқати» ва «Ҳуррият» газеталарида мақола эʻлон қилган. ҳттп://ҳуррият.уз/муаммо_ва_танқид/тарихимизнинг_энг_коҳна_манбалари_хавф_остида.мгр[сайт ишламайди]