Chjetszyan

Чжецзян (浙江) — Хитойнинг шарқий қисмидаги провинсия. Майдони 102 минг км². Аҳолиси 44,5 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Ханчжоу шаҳри. Иқтисодиётининг етакчи тармоғи — қишлоқ хўжалиги Асосан, суғорма дехдончилик қилинади. Экинлардан йилига 2-марта ҳосил олинади. Асосий экини — шоли. Шунингдек, буғдой, маккажўхори, батат, пахта, жут, ер ёнғоқ, шакарқамиш экилади. Чой етиштириш бўйича мамлакатда 1ўринда. Денгиздан балиқ овланади ва туз олинади. Ўрмон хўжалиги билан шуғулланилади. Темир рудаси, пирит, алунит, олтингугурт ва бошқа қазиб олинади. Енгил ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Тўқимачилик, машинасозлик (кемасозлик ва станоксозлик) корхоналари, чинни ва қоғоз фкалари бор. Йирик шаҳар ва портлари: Ханчжоу, Сзясин, Чженхай, Венчжоу.
Чжецзян ҳудудида қадимда ман қабилалари яшаган. ИВ—ВИ асрларда хитойлар кўчиб кела бошлаган. Ханчжоу 1127—79 йилларда Жанубий Сун империяси пойтахти бўлган. ХВИИ асрдан Хитой провинсияси.
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |