Chju Yuanchjan
Чжу Юанчжан (1328, Анхой вилояти — 1398, Нанкин) — Хитой императори (1368-йилдан). Мин сулоласи асосчиси. Ерсиз ижарадор оиласида туғилган. Ёшлигида Будда роҳиби бўлган. 1352-йил мўғулларнинг Юан сулоласига қарши Марказий Хитойда қўзғолон кўтарган шаҳарлик бойлардан Го Сзисин отрядига кирган. 1355-йил бу рндаги ватанпарварлар қўзғолонининг бош раҳбарига айланган. Ўз ҳокимияти остига Марказий, Шарқий ва Жанубий Хитойнинг катта қисмини ҳамда бошқа қўзғолончи раҳбарлар қўл остидаги ҳудудларни бирлаштириш йўли билан Ч.Ю. 1368-йил январда ўзини император деб эълон қилган. Шу йили унинг кўшинлари Юан империяси пойтахти Даду (Пекин)ни эгаллаб, мўғул сулоласини ағдариб ташлаган. Ч.Ю. подшолиги даврида мамлакат иқтисодиётини тиклаш йўлида бир қатор ислоҳотлар, аввало қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган. Ч.Ю. нинг ички сиёсати амалдорларнинг ўз мансабларини суиистеъмол қилишларига қарши қаратилган, шунингдек, янги сулоладан норози бўлган барча шахсларга нисбатан қатағон сиёсати юргизган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |