Чўл зоналари - табиий ландшафти, асосан, "фглардан иборат географик зоналар. Шимолий ярим шарнинг мўътадил минтақасида, Шимолий ва Жан. ярим шарларнинг субтропик ва тропик минтақаларида тарқалган. Намгарчилик кам, йиллик ёғин 200 мм гача, баъзи ерларда 500 мм гача. Релефи тоглик, паст тоғлар, текисликлар, қад дарё водийлари ва берк кўл ботиқларидан иборат. Эол релеф шакли кенг тарқалган. Чўл зоналарининг катта қисмида оқар сувлар бўлмайди, баъзан уларни транзит дарёлар кесиб ўтади. Ўз чегаралари ва майдони ҳамда сув сатҳини тезтез ўзгартириб турадиган ва баъзан қуриб қоладиган кўллар ва мавсумий сой кўп. Ер ости сувлари минераллашган бўлади. Тупроклари яхши ривожланмаган, шўрхок ва шўртоблар билан қопланган. Ўсимлик дунёси сийрак бўлиб, баъзи ерларда бутунлай усмайди. Ксерофил ва галофил ўсимликлар — Осиё чўлларида саксовул, эфемер ва шувокдошлар, Шим. Америкада кактусдошлар, креозотлар ўсади. Ҳайвонот дунёси хилма-хил. Кемирувчилар ва судралувчилар асосий уринни эгаллайди. Чўл зоналарида яйлов чорвачилиги ривожланган, суғориб деҳқончилик қилинади.