Choʻyan
Чўян — ҳар хил буюмлар (қозон, сантехника қурилмалари, меъморлик безаклари, панжаралар ва бошқалар) қуйиш учун ишлатиладиган мўрт материал; темир билан углерод қотишмаси. Оддий (легирланмаган) Чо'ян таркибида 2,0% дан ортиқ углерод ва оз миқдорда доимий қўшилмалар — кремний, марганец, фосфор ва олтингугурт бўлади. Таркибида легирловчи элементлар — хром, никел, молибден, мис, алюминий ва бошқа, шунингдек, 2% дан ортиқ марганец ҳамда 4% дан ортиқ кремний бўлган Ч. легирланган (махсус) Чо'ян дейилади.
| Чўян |
|---|
| Темир-углерод қотишма фазалари |
| Темир-углерод қотишма структуралари |
| По`латлар |
|
Конструкциявий по`лат (0,8 % гача C) |
| Чо`янлар |
|
Оқ чо`ян (мо`рт, таркибида ледебурит бор ва графит мавжуд эмас) |
Чо'ян кулранг, оқ ва оралиқ турларга бўлинади. Кулранг Чоянда углерод эркин ҳолатда — бодроқсимон, пластинкасимон ёки шарсимон графит тарзида, оқ чо'янда углероднинг қаммаси ёки жуда кўп қисми темир карбиди Ғе3С — семент ҳолида, оралиқ Чо'янда эса углероднинг бир қисми сементит ва бир қисми графит ҳолида бўлади.
Кулранг чо'ян таркибидаги графитнинг шаклига кўра, оддий кулранг чо'ян, болғаланувчан ва жуда пухта чо'янларга бўлинади. Оддий кулранг чо'янда графит пластинка (япроқ) шаклида, болғаланувчан чо'яндада — бодроқсимон (пағапаға), жуда пухта чо'янда эса шар шаклида бўлади. Қуймалар олиш учун ишлатиладиган кулранг Чо'янда қуймакорлик чўяни деб ҳам аталади. Оқ чо'ян қайта ишланувчи чо'ян дейилади, чунки у, асосан, пўлат ишлаб чиқаришга ярайди. Оқ чо'янни термик ишлаб, юмшатиш йўли билан болғаланувчи чо'ян ҳосил қилинади. Оддий кулранг чо'ян ҳарфлар (КCҲ) ва икки хонали икки сон билан белгиланади. Масалан, КCҲ 1228 да КCҲ (СCҲ) ҳарфлари ("кулранг чўян", русча "серий чугун" сўзларининг биринчи ҳарфлари) кулранг Ч. эканлигини, 12 сони унинг чўзилишдаги, 28 сони эса эгилишдаги мустаҳкамлик чегарасини (кг/мм2) билдиради. Болғаланувчан чо'ян БCҲ (КCҲ) ҳарфлари ва кетма-кет келадиган икки сон билан белгиланади, маc, БCҲ504 да БCҲ (КCҲ) ҳарфлари ("болғаланувчан чўян", русча "ковкий чугун" сўзларининг биринчи ҳарфлари) чо'яннинг болғаланувчанлигини, 50 сони чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасини, 4 сони эса нисбий узайишини (% қисобида) билдиради.
чо'янлар темир рудалари ва полиметалл рудаларидан металлургия печлари (домна печи, электр печлар) да ишлаб чиқарилади. Печларда кулранг ва оқ чо'янлардан ташқари, ферроқотишмалар деб аталадиган чо'янлар х.ам олинади; бундай чо'янлар таркибида кремний ва марганец миқдори одатдаги чо'янлардагига қараганда анча кўп бўлади.
Машинасозликда чо'яннинг қуйидаги турлари катта аҳамиятга эга. Алюминий чо'ян — таркибида алюминий миқдори кўп бўлган Ч., у оловбардош ва коррозиябардош, электротехникада магнитмас материал сифатида ишлатилади. Антифри ксион чо'ян — ейилишга чидамли чо'ян, подшипниклар ва бошқа ишқаланувчи деталлар тайёрлаш учуй ишлатилади. И ее и қбардош чо'ян — температура кўтарилганда мустаҳкамлиги унча пасаймайди; юкрри температурада ишлайдиган чо'ян арматуралар ва бошқа буюмлар тайёрлаш учун ишлатилади. Оловбардош чо'ян — юқори температураларда оксидланишга яхши қаршилик кўрсатади; бу хосса унга кўпроқ миқдорда хром қўшиш йўли билан ҳосил қилинади, 1100°С гача температурада ишлайдиган деталлар тайёрлаш учун ишлатилади. Коррозиябардош чо'ян — зарарли муҳитлар — кислота, ишқор ва бошқаларга кимёвий турғунлиги юкрри бўлган легирланган Ч.лар жумласига киради.
Магнийли чо'ян — таркибидаги графит шар шаклида бўлган кулранг (жуда пухта) чо'ян; суюқ чо'янга магний ёки унинг қотишмаларидан қўшиш йўли билан чо'ян графити шар шаклига келтирилади, катта юк (куч) тушадиган деталлар тайёрлаш учун ишлатилади. Магнитмас чо'ян — асоси аустенит бўлган кўп легирланган чо'ян; магнит киритувчанлиги жуда кичик бўлади; асосан, электротехникада ишлатилади.

Чўян — темирнинг углеродли қотишмаси (C 2,14 % дан кўп). Углерод чўян таркибида сементит ва графит кўринишида бўлиши мумкин. Таркибидаги графит шакли ва сементит миқдорига қараб қуйидаги турларга бўлинади: оқ, кулранг, болғаланувчан ва мустаҳкамлиги юқори чўянлар. Чўян мўрт жисмдир.
Чўян турлари
Классификация
Таркибидаги C миқдорига қараб кулранг чўян: эвтектикагача (2,14-4,3 % C), эвтиктика (4,3 %) ёки эвтиктикадан сўнги деб номланади. Қотишма таркиби материал структурасига таъсир кўрсатади.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |