Чодак масжиди — Наманган вилояти Поп туманида жойлашган меъморий ёдгорлик (ХВИИИ-аср). Хонақоҳ ва уч томони айвондан иборат.

Масжид
Чодак жоме масжиди
Саиджалол-Хо'жа Жомеи Масжид
Мамлакат  О'збекистон
Ҳудуд Наманган
Чодак Поп Тумани
Манзил Чодак
Йўналиши сунний
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Лойиҳа муаллифи Саиджалол Хо'жа
Гумбазлар сони 1
Гумбазлар сони 1
Қурилиш материали ҳом ғишт
Ҳолати амалдаги

Тузилиши

Масжиднинг тўғри бурчакли устунли хонаси уч томонли айвон билан мутаносиб қурилган. Қўш синчли, пойдевори тошдан, девори хом ғиштдан терилган. Хонақоҳ ва айвон серҳашам безатилган[1]. Масжид (37х11,2м) бўлиб кўндаланг ёйилган композициядан иборат. Устунли тўсинли конструкция масжид томининг текис бўлишига хизмат қилган. Намозхонларга мўлжалланган бу бинонинг безакли пардози уни маҳобатли меъморчиликнинг нодир ёдгорликлари қаторига қўяди. Турли кўринишдаги устунлар, ганчдан ўймакорлик билан деворга ишланган нақшли лавҳалар, хона ва айвоннинг гул солинган 66 шифти катта бадиий қимматга эга бўлган. Фарғона водийсига хос ягона кўринишни вужудга келтиради. Чодак қишлоғида 1865-йилда катта ер сув эгаси бўлган Исматилло Қори оиласида дунёга келган фарзандига Саиджалолхўжа деб исм қўйдилар. Саиджалолхўжа 25 йил Чодак, Ғурумсарой, Пунгон, Чоркесар қишлоқларида мингбошилик қилган[2].

Бу шахс ҳар йили оталаридан қолган мерос ва ер сув, экинлардан олинган даромад ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ўта начорларига закот бериб келган, етим-есирларнинг хатна ва никоҳ тўйларини ўтказган[3].

Саиджалолхўжа мингбоши ўз шахсий маблағлари ҳисобидан 1905-йилда Чодак мадрасасини қурдирган. Шунингдек, бу киши томонидан 1908 — 1910-йилларда Чоркесар қишлоғида Имомота мозоридаги масжид, Ғурумсарой қишлоғидаги масжид (1952-йилда бузилиб кетган) ва Чуст тумани Зувутқанд қишлоғидаги масжид ҳам бунёд этилган. Октабр тўнтаришидан кейинги узоқ йилларда бой тарихий меъморчилик обидаси бўлган, мингбоши қурдирган Чодакдаги мадраса тазйиқлар натижасида ташландиқ ҳолга келиб, турли ташкилотлар учун клуб, омборхона ва бошқа мақсадларда ишлатилди. Лекин қатағон йилларида ҳам садоқатли кишиларнинг сай’и ҳаракатлари туфайли ушбу нафис санъат обидаси бузилиб кетишдан сақланиб, авлодлар учун катта меърос бўлиб қолди. 1975—1977-йилларда ёдгорлик қайта таъмирланди.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Чодак жоме масжиди“. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
  3. ↑ „Чодак жоме масжиди“. 2023-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-июн.