Chodir xayol
Чодир хаёл — ўзбек анъанавий қўғирчоқ театри тури. Одатда, қўғирчоқларнинг боши, ияги, киндаги, тирсаги, билаги, тиззаси, тўпиғи иплар билан боғланиб, бир учи дастчўпга уланади. Парда ортида турган қўғирчоқбоз дастчўпдан ушлаб қўғирчоқни сахнага олиб чиқади ва ипларни тортиш орқали уларни ҳаракатга келтиради. Сайилгоҳ, кўча ёки ҳовлида орти табиий тўсинли жой танланиб, уз. 5– 6 м, бўйи 2—2,5 м келадиган рангдор ёки йўлйўл читдан парда тутилади. Унинг ўртаси кесилган бўлади. Чодир деб аталган бу жойнинг ортида уз. 3— 3,5 м., бўйи 20—25 см келадиган ички қора чодир бўлиб, унинг ҳам пастки томони 180 см узунликда ва 70—75 см баландликда кесилади ва ўйин жойи ҳосил қилинади. Ички чодир остона, устун, болор, тирговучлардан иборат мослама билан тикланиб туради. Ярим метргача ичкарида қора орқа парда бўлади. Томошалар, одатда, кечқурун кўрсатилиб, 50тача қўғирчоқўйнатилган. Чодир хаёл Ўзбекистон ҳудудида тахминан ВИ асрда майдонга келган. ХИВ асрнинг 2-ярмидан ХВИ асрнинг бошигача кенг тараққий этган. Дастлаб халқ афсоналари, мифологик сюжетлар ёритилган бўлса, ХВИИИ—ХИХ асрларда унда сатирик бўёклар билан сарой ҳаёти, бозор манзаралари акс этган. 2 йирик комедия ўйналган. Этнограф М.Ф.Гаврилов туфайли Чодир хаёл театрининг "Саркардалар" комедияси, П.А.Комаров ташаббуси билан унинг 47 та қўғирчоғи етиб келган. Чодир хаёлнинг энг сўнгги "Салтанат" номли спектакли (С.Абдулла қайта ишлаган) 1937-йил ўзбек санъати декадаси муносабати билан Тошкент ва Москвада кўрсатилган.
Ад.Қодиров М., Халқ қўғирчоқтеатри, Т., 1972.
Муҳсин Крдиров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |