Чодра ҳовли – Хоразм вилояти, Янгиариқ-Хива йўлида жойлашган тарихий обект. Хивадан 11 км шарқда жойлашган. Чодра ҳовли Хива хонларининг қишлоқ саройларидан бири ҳисобланади.

Чодра ҳовли
Умумий маълумот
Мақоми Тарихий обект
Шаҳар Хива шаҳри
Мамлакат Ўзбекистон
Эгаси Давлат мулкига тегишли

Тарихи

Ҳовли Муҳаммад Раҳимхон томонидан 1871-йилда ёзги дам олиш маскани сифатида қурдирган. Ҳовли Саёт қишлоғида жойлашган[1]. Бино 4 қаватли бўлиб, баландлиги 30 метрни ташкил этади. Бино 16/8 ўлчамда қурилган бўлиб, ҳовлининг пастида 2 та омборхона ва отхона бор. Шу билан бирга биринчи ва иккинчи қаватларида яшаш учун мўлжаланган хоналар ҳам мавжуд. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи қаватларида ёзда дам олиш учун хоналари ҳам мавжуд. 150 йил олдин бунёд этилган бинонинг атрофи боғ ва гужумлар билан ўралган бўлган.

Чодра ҳовли – тўртбурчак шаклидаги тахта бино асосига эга бўлиб, бино юқорига қараб кўтарилган ва тўрт қаватли турар-жой биноси сифатида бизгача етиб келган. Биринчи қаватда иккита хона, омборхона ва тахта зинапояли отхона жойлашган. Бир-бири билан кеишмайдиган йўл орқали иккинчи қаватга кўтарилиш мумкин. Иккинчи ва учинчи қаватларда турар жой бўлиб, айвонли битта хонадан иборат. Иккинчи қаватдаги айвон, биринчи қаватдаги айвон билан бир хил жойда жойлашган. Учинчи қаватдаги айвон икки томонлама очиқ ҳолда, иккинчи қават айвоннинг эгаллаган қисмига тенг майдонда қурилган. Хоналарнинг барча деворларида паст ўрнатилган тўртбурчаклар деразалар мавжуд. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи қаватлар орасидаги алоқа кўчма нарвонларнинг ёрдами билан, шифтлар бурчагидаги люклар орқали амалга оширилган. Тўртинчи қаватда иккита айвон мавжуд бўлиб жанубий ва кўндаланг бўлинма билан ажратилган. Уларни шимолдан умумий девор бирлаштирган. Бинонинг тепа қисмлари динамик равишда енгилроқ қилиб қурилган, ҳовлида ғайритабиий мутаносиблик билан Хоразм меъморчилиги уйғунлашган. Уй Хоразм уйларининг ноёб тури сифатида алоҳида эътиборга эга. Уй пахса бўлаклар ёрдамида қурилган. Уларнинг кесилган жойлари нақш қопламалар билан яширинган, ички ва ташқи деворларнинг сирти ҳам нақшинкор қопламалар билан қопланган. Фасадларнинг ягона декоратив детали ўйилган ёғочлардир. Катта, оддий дизайнга эга айвон устунлари учун ҳам ўйилган ёғочлардан фойдаланилган. Деворлар юзасидаги пахсанинг вертикал чизиқлари кесишган жойлар ганч қопламалар ёрдамида билинмайдиган ҳолга кетирилган. Чодра ҳовли колхозлараро дам олиш уйи ҳудудида жойлашган[2].

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2019-йил 28-июндаги 413-сонли буйруғига биноан моддий маданий мерос обектлари давлат кадастрига рўйхатга олинган. 2019-йил 13-15 ноябр кунлари „Ипак йўлида туризм“ кўргазмасида Чодра ҳовли гавдалантирилган[3].

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-октябр.
  2. ↑ Маньковская Л., Булатова В. Памятники зодчества Хорезма., Ташкент, 1978. 
  3. ↑ ҳттпс://хс.уз/уз/пост/чодра-ҳовли-қачон-коргазмада-корингани-каби-болади[сайт ишламайди]