Чогори, ГодуинОстен, Дапсанг — Қорақурум тоғларидаги энг баланд чўққи (8611 м). Баландлиги бўйича Жомолунгмадан кейин 2-ўринда. Гранит ва гнейс жинслардан тузилган. Йирик музликлар (Балторо ва бошқалар) бор. Ч.га илк бор 1954-йилда италиялик алпинистлар Л.Лачаделли ва А.Компанони чиққан.