Чокардиза – тарихий мавзе. Самарқанд шаҳрининг Регистон мажмуаси якинида, ҳозирги Вобкент, Ғиждувон ва Бухоро кўчалари оралиғида жойлашган. Илк ўрта асрларда (В—ВИИ асрлар) бу ерда ҳарбий истеҳком бўлган. Чокардиза – „чокар“ – жангчи ва диза – қалъа, яъни „жангчилар қалъаси“дан олинган. Қалъа яқинидан Ч. канали ҳам ўтган, у 1220-йилгача „Жўйи Арзиз“га уланиб, Самарқандни сув билан таъминлаб турган. ИХ асрда Ч.да имом Абу Ишоқ ибн Иброҳим ибн Саммоси Мутаваъийнинг боғи, ўртасида эса масжид бўлган. Имомнинг ўзи ҳам шу ерга дафн этилган. Кейинчалик Ч. мусулмон оламининг энг табаррук қабристонларидан бирига айланган. Ч.да машҳур имомлар Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ва бошқа дафн этилган. 2000-йил Ўзбекистон Республикаси Президента И. А. Каримов ташаббуси билан Ч.да катта таъмирлаш ишлари ўтказилиб, Мотуридий ёдгорлик мажмуи бунёд этидди.

Чокардиза
Жойлашуви Самарқанд, Ўзбекистон
Координаталар 39°39′15″Н 66°59′12″Э / 39.654121941752685°Н 66.98656631991099°Э / 39.654121941752685; 66.98656631991099
Конфессия ислом
Тури қабристон
Асосий саналар ИХ аср
Бинолар Имом Мотуридий мақбараси
Машҳур кишилари Имом Самосий
Имом Мотуридий
Бурҳониддин Марғиноний
Абу Ҳафс Насафий
Map
Чокардиза харитада

Маълумотларга кўра, имом Абу Мансур Мотуридий мақбараси жойлашган Чокардиза қабристони ҳудуди 20 гектарга яқин бўлган. Тахминан бу ерда 1 миллион 444 минг олиму уламо қабри бўлган. Уларнинг 400 таси Муҳаммад исмли мужтаҳидлардир[1].

Тарихий манбаларга қараганда, Х аср бошларида Чокардиза қабристони ўрнида Имом Сомосийга қарашли боғ бўлган. Самосий ўзининг васиятига кўра, боғнинг энг баланд ерига дафн этилган. Ундан кейин бошқа машҳур олимлар ва илоҳиётчилар, шу жумладан, Имом Мотурудий қабристонга дафн этилади. Орадан вақтлар ўтиб, Чокардиза қабристони муқаддас жой деб эъзозлана бошланади. Кейинроқ бу ҳудудда масжид барпо этилган. Реконструксия босқичларини ўтказиб, ХХ асрга қадар сақланиб қолган.

1920-йили Чокардиза қабристонига шарқшунос, археолог олим Василий Бартолд ташриф буюриб, Имом Мотурудий даҳмасининг кўринишини тасвирлаб берган.

Советлар ҳукмронлиги даврида қабристонда дафн этиш тақиқланган, қабрлар вайрон қилинган. 1947-йилда ҳудудлари уй-жой қуриш учун аҳолига бўлиб берилган[2]. Ўша даврда кўплаб ҳурматли кишиларнинг қабр тошлари пойдевор сифатида фойдаланилган.

1999-йилда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Юбилей тадбирлари доирасида Чокардиза қабристонида илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.

Тадқиқотлар натижасида қабристон бир неча қатламлардан иборат эканлиги аниқланди. Қабристоннинг майдони 4,5 гектарни ташкил этади. Мутахассислар олиб борган тадқиқот ишлари натижасида Амир Темур даврида бунёд этилган мақбара пойдевори, шунингдек, бу ерда фаолият кўрсатган масжид ўрни топилган. Имом Мотурудий ва унинг авлодларидан бирининг мақбараси бунёд этилди. ИХ-Х асрларда яшаб ўтган Абу Мансур Мотуридий кўзга кўринган ислом диншуноси, мусулмон фиқҳи бўйича нуфузли мутахассис, Қур’они Карим таржимони ҳисобланади[3].

Манбалар