Chokto (millat)
Чокто (инглизча: Чоктаw, ўзларини Чаҳта деб номлашади) – Америка Қўшма Штатларининг туб аҳолиси. Чоктолар тарихан жануби-шарқда (ҳозирги Миссисипи, Алабама ва Луизиана ҳудудларида) яшаган. Чокто номи баъзан хато тарзида Чоктау, Чоктавилар деб ҳам аталади.
Этимологияси
Чокто номининг келиб чиқиши (транслитерация вариантлари: Чатҳа, Чаcтас, Чато, Тчакта, Чоcктаw) испанча „чато“ яъни текис сўзидан келиб чиққан деб тахмин қилинади, аммо Жоҳн Сwантон фикрига кўра, ушбу ном қабила бошлиқларидан бирининг исми бўлган[1].
Миллат тарихи

Чоктолар Миссисипи дарёси водийсидаги Миссисипи маданиятининг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Тарихчи Wалтер Wиллиамснинг фикрига кўра, Шимолий Американинг биринчи испан колонизаторлари чоктолар билан учрашишган[2]. Чокто миллати илк маротаба 1675-йилги франсуз ёзма манбаларида тилга олинган.

1850-йил, рассом П. Роумер.
ХИХ асрда Чокто қабиласи Европа мустамлакачиларининг кўплаб маданий ва технологик ютуқларини ўзлаштирган 5 сивилизациялашган қабиланинг бири сифатида машҳурликка эришади.
Чокто қабилаларининг кичик гуруҳлари Алабама, Луизиана ва Техас штатларида истиқомат қилишига қарамай, фақатгина Оклахомадаги Чотколар миллати ва Миссисипи чокто-индейсларигина расмий тан олинган.
АҚШ мустақиллик уруши даврида Чоктоларнинг катта қисми АҚШ тарафдорларини қўллаб-қувватлаган. Чоктолар АҚШни 1812-йилги уруш даврида ҳам, Крик уруши (Қизил таёқлар уруши), хусусан Янги Орлеан жангида ҳам қўллаб-қувватлайди.
Манбалар
- ↑ Сwантон, Жоҳн. Соурcе Материал фор тҳе Соcиал анд Cеремониал Лифе оф тҳе Чоcтаw Индианс. Тҳе Университй оф Алабама Пресс, 1931 — 29-бет. ИСБН 0817311092.
- ↑ Соутҳеастерн Индианс: Синcе тҳе Ремовал Эра, 1979.