Chol Gala masjidi
Чол Гала масжиди (озарбайжонча: Çöл Қала мəсcиди, айрим манбаларда Чол Қалъа масжиди деб ҳам берилади) — Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида, Бокудан 350 км жануби-ғарбда жойлашган Озарбайжон масжиди. Шаҳар 1992-йил 8-майда арман кучлари томонидан қўлга киритилади, 2020-йил 8-ноябрда эса Озарбайжон томонидан қайтариб олинади[1].
Умумий таснифи
Чол Гала масжиди Шуша шаҳрининг Чол Гала маҳалласининг Г. Закир кўчасида жойлашган масжид ҳисобланади[2]. Чол Гала маҳалласи Шушанинг 9-қуйи ва олдинги маҳаллаларидан биридир. Шуша шаҳрида ҳаммаси бўлиб 17 та асосий маҳаллалар мавжуд. Чол Гала масжиди ХИХ аср охирига келиб, Шушада фаолият кўрсатган 17-масжиддан бири ҳисобланади[3]. Дастлаб масжиднинг миноралари мавжуд бўлмаган, унинг ташқи дизайни тўртбурчаклар шаклида бўлган маҳалла масжиди биносининг ички қисми Ислом дини меъморчилигига тўлиқ мос келади. Масжидда, шунингдек, намозхона ҳам мавжуд бўлган[4]. Масжид ёнидаги Чол Гала булоғи маҳаллани Шушанинг машҳур минерал суви билан таъминлаган. Масжид Шуша давлат тарихий архитектура қўриқхонасининг энг қиммат ёдгорликларидан бири ҳисобланган[5].
Манбалар
- ↑ „Шуша Стате Ҳисториcал & Арчитеcтурал Ресерве“. 2010-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-август.
- ↑ „Министрй оф Тоурисм - Чол Гала мосқуэ“. Қаралди: 2010-йил 19-август.
- ↑ „ŞУŞА ҲƏСРƏТİ“. 2010-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-август.
- ↑ „Шуша Стате Ҳисториcал & Арчитеcтурал Ресерве“. 2010-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-август.„Шуша Стате Ҳисториcал & Арчитеcтурал Ресерве“. Арчивед фром тҳе оригинал он 4 Оcтобер 2010. Ретриэвед 19 Аугуст 2010.
- ↑ „МИДДЛЕ АГЕС ГАРАБАГҲ МОНУМЕНТС“. 2011-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-август.
Ташқи ҳаволалар
- Озарбайжон, Шуша шаҳридаги Чол Гала кўчаси
- Қорабоғ ёдгорликлари[сайт ишламайди] [ <спан титле="Деад линк таггед Аугуст 2017">доимий о'лик ҳавола</спан> ]