„Чолиқуши“ (туркча: Çалıкуşу) – турк ёзувчиси Реşат Нури Гüнтекин қаламига мансуб роман. Илк бор 1922-йил чоп этилган. Асарда ёш ўқитувчи Фарида ва унинг Комронга бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади.

Чолиқуши
Асл номи Çалıкуşу
Муаллиф(лар) Реşат Нури Гüнтекин
Таржимон(лар) Мирзакалон Исмоилий
Тил туркча
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 1922
Нашриёт Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1968
1988
Саҳифалар сони 420 (1968)
395 (1988)
ИСБН ИСБН 5-635-00038-Х 1988

Романни ўзбек тилига Мирзакалон Исмоилий таржима қилган. Асар ўзбек тилида бир неча марта нашр қилинган.

1966-йил „Чолиқуши“ асосида филм суратга олинган. 1986- ҳамда 2013-йилларда эса асар асосида телесериал олинган. 1986-йилги сериал „Ўзбектелефилм“ киностудиясида ўзбек тилига дубляж қилинган.

Сюжети

Романдаги воқеалар Биринчи жаҳон уруши арафасида юз беради. Асарнинг бош қаҳрамони Фериде ота-онасининг вафотидан сўнг, ҳаётда турли қийинчиликларга дуч келади. Фериде ўз холасининг ўғли Камронни севиб қолади. Камрон ҳам уни севади, аммо оилавий шароитга кўра улар бирга бўла олмайдилар. Фериде ўқитувчи бўлиб ишлаш учун чекка қишлоққа кетади. Асар сўнггида икки ёш ниҳоят бир-бирига етишади.

Қаҳрамонлари

  • Фарида (Чолиқуши) (туркча: Фериде (Çалıкуşу)) — бош қаҳрамон
  • Комрон (туркча: Кâмран) — Фариданинг севгилиси
  • Басима (туркча: Бесиме) — Фариданинг холаси, Комроннинг онаси
  • Мужгон (туркча: Мüжган) — Фариданинг холаваччаси
  • Ойша (туркча: Айşэ) — Фариданинг холаси, Мужгоннинг онаси
  • Муниса (туркча: Мунисе) — Фариданинг боқиб олган қизи
  • Хайрулло (туркча: Ҳайруллаҳ) — ёши кекса доктор
  • Сайфуддин (туркча: Сейфеттин) — Комроннинг отаси

Романни ўзбек тилига Мирзакалон Исмоилий таржима қилган. Асар ўзбек тилида бир неча марта, жумладан, 1968- ҳамда 1988-йилларда чоп этилган. Мазкур нашрлар Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган. Роман охирида Миад Ҳакимов сўнги сўзи келтирилган.

Манбалар

Ҳаволалар