Chopqun
Чопқун, чопғун — ўрта асрларда аксарият ҳарбий ҳаракатлар чоғида қўшиннинг озиқ-овқати, емхашаги ва бошқа эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, қамалда қолган шаҳар, қишлоқ, қалъа, қўрғон ва ҳисор мудофаачилари тинкасини қуритиш мақсадида теваракатрофдаги жойларга қилинган талончилик амалиёти. Ч.да бир неча юздан бир неча минггача отлиқ жангчилар — чопқунчилар иштирок этган. Ч. вақтида қўлга киритилган барча нарсалар, жумладан, бандилар қароргоҳга ўлжа қилиб олиб келинган. Бобур Афғонистон ва Ҳиндистон юришлари вақтида Ч.дан унумли фойдаланган. Тарихий манбаларнинг қайд этишича, 1502-йил Шайбонийхон Ҳисор ва Чағониён устига лашкар тортиб борганида, Ҳисор теваракатрофини Ч. қилган. Унинг чопқунчи (юртовул)лари 100 минг қўй, 50 минг от, 50 минг асир ва бошқа нарсаларни ўлжа сифатида хон қароргоҳига олиб келганлар. 1505-йил Шайбонийхон Хоразм волийси Чинсўфига қарши отланганда 5 минг аскардан иборат чопқунчини Хива атрофидаги қишлокларни талаш учун тайинлайди. Ч. натижасида 100 мингдан ортиқ қорамол, қўй, от ва бошқа қўлга киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |