Choqadambuloq temir koni
Чоқадамбулоқ темир кони - Тожикистон Республикасининг Сугд вилоятидаги кон. Хўжанд шаҳридан 20 км шимшарқда, Қорамозор тоғларида жойлашган. Руда қамровчи метасоматитлар (скарнлар) амфиболитланиш, эпидотланиш, хлоритланиш, карбонатланиш, кварсланиш ва бошқа ўзгаришларнинг кўп қаватли намоёнларини ўзида акс эттиради. Чоқадамбулоқ темир коник. скарнмагнетитли саноат типига мансуб. Асосий рудали минераллари: магнетит, пирит, галенит, сфалерит, халкопирит, гематит ва бошқа Параметрлари бўйича Чоқадамбулоқ темир коник. кичик конлар типига мансуб, айрим жойларда темир таркиби юқори (30—50% дан кўпроқ).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |