Chor-Sutun masjidi
Чор-Сутун масжиди — кичик масжид бўлиб, устунли гумбазли масжиднинг типик намунасидир. Масжид Термизнинг шимолий қисмида, монументал бинодан унчалик узоқ бўлмаган жойда қурилган бўлиб, уни маҳаллий аҳоли „кёшк“ — қал’а деб аташган. ХИ аср бошларида масжид ёнида Ўрта Осиёдаги энг қадимий минора Чор-Сутун минораси қурилган.
| Чор-Сутун масжиди | |
|---|---|
Чор-Сутун масжиди | |
| Умумий маълумот | |
| Шаҳар | Термиз |
| Мамлакат |
|
| Бузилган сана | 1930-йил |
Ўша пайтда узоқ вақт ташлаб кетилган масжид харобалари 1938-йилда В. А. Шишкин томонидан топилган. Масжид харобалар топилган вақтда унинг девор ва устунларнинг фақат пастки қисмлари сақланиб қолган. Сақланиб қолган қисмларини қайта тиклаш орқали масжиднинг жуда ғайриоддий бўлиб чиққан асл қиёфасини тасаввур қилиш имкон пайдо бўлди[1].
Архитектураси
Масжиднинг диаметри бир метрдан сал кўпроқ бўлиб, устунлари пишиқ ғиштдан шлакли оҳакдан ясалиб бир хил кенгликдаги квадрат асосларда турарди. Жануби-ғарбий деворнинг ўртасида ғайриоддий шаклдаги меҳроб бор бўлган. Меҳробнинг ярим доира шаклидаги уяси исломгача бўлган даврда монументал биноларнинг жабҳаларини безашда ишлатилганига ўхшаш олтита қавариқ тўсиқлар билан безатилган эди. Марказий Осиёдаги меҳробларнинг аксарияти тўртбурчак ёки бешбурчак шаклда, ярим доира шаклидаги меҳроблар жуда кам учрайди, Чор-Сутун масжидининг ярим доира шаклидаги „гофрировка қилинган“ меҳроблари эса мутлақо ўзига хосдир. Марказий Осиёда, балки исломнинг бошқа мамлакатларида ҳам кам учаратилган[1]. Чор-Сутун масжиди (Х аср) муайян даврларда жоме ва баъзида намозгоҳ масжид вазифасини бажарган[2].
Чор-Сутун масжиди топилган пайтдан бошлаб — археологик топилмалар ва унинг меъморчилиги хусусиятларига кўра ИХ—Х-асрлар қурилиши сифатида қаралди[3]. Г. А. Пугаченкова Чор-Сутун масжиди ХИ асрга тегишли деб таъкидлайди. Унинг фикрича, масжид минора билан бир вақтда қурилган деб ҳисоблайди. Масжид қолдиқлари 1930-йилларнинг охирида вайрон қилинган[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Хмельницкий 1992, с. 81.
- ↑ „Чор-Сутун масжиди тарихи“.
- ↑ „Чор-Сутун масжиди қачон қурилган“.
- ↑ Хмельницкий 1992, с. 82.
Адабиётлар
Хмельницкий С. Г. Между Арабами и Тюрками. Берлин—Рига: Раннеисламская архитектура Средней Азии, 1992 — 344-бет.