Чордара — (қоз. Шардара) Жанубий Қозог'истон вилоятидаги шаҳар (1968-йилдан буён), Чордара туманнинг маркази. Вилоят маркази — Чимкент шаҳридан 300 км узоқликда ва жануби-ғарбида жойлашган. Сирдарёнинг ўнг қиргўгида, Чордара сув омборининг ёқасида жойлашган. Шаҳар майдони 21,24 минг км2. Аҳолиси 30,792 киши (2012). „Чордара“ — қадимги форс тилидан таржима қилганда „Тўрт дарвоза“ деган маънони англатади.

Чордара

қоз. Шардара
шаҳар
41°15′17″Н 67°58′9″Э / 41.25472°Н 67.96917°Э / 41.25472; 67.96917
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Жанубий Қозог'истон вилояти
Туман Чордара тумани
Ҳукумат
Аҳолиси
 (2012)
30792 [1]
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 72535[2]
Почта индекс(лар)и 161400 [3]
Автомобил коди Х, 13
Chordara xaritada
Chordara
Чордара

Саноати

Чордара

Чордарада „Чордара сув электр стансияси“ ААЖ, „Чордара паҳта“ АЖ, „Қозоғистон паҳтаси“ корпорациясининг филиали, „Мирзакент“ АЖ, „Cжоррдаранон“ АЖ, Қурулиш материаллар комбинати, „Чордара сув-иссиқлик тармоқлари“ МчЖ, „Будан“ МчЖ, „Талапти“ СК, „Чордарабалиқ“, ўрмон хўжалиги, Чордара давлат ғазначилик балиқ етиштириш корхонаси, „Автосервис“ маркази, асфалт заводи, в. б. корхоналар фаолият юритмоқда[4].

Ижтимоий соҳа

Чордарада марказий шифохона, силга қарши диспансер, санитар-эпидемиологик стансасиси аҳолига хизмат қилади. Шунингдек касби-техник мактаб, умумий билим берувчи, мусиқа, спорт мактаблари, маданият уйи, марказий кутубхона, „Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганлар“ мемориал ёдгорликлари бор.

Манбалар