Чоргоҳ (форс—тўрт ва жой, ўрин) – 1) Ўн икки мақом тизимидаги 24 шўбалардан бирининг номи. Товушқатори 2 бутун (204 ва 180 сент) ва ярим тон (114 сент) оралиғида жойлашган пардалар тузилмасига асосланган. Ўтмишда бастакорлар Ч.нинг пардалари негизида турли шакл ва жанрларда асарлар яратишган. Ч. мақом йўллари ҳозирги кунга қадар хилма-хил ижод ва ижро услублари оркали бизгача етиб келди. Муайян мақом ёки шўба товушқаторининг тўртинчи пардаси ҳам Ч. дейилади. Мусиқа ижодкорлари томонидан ҳар хил мақом ва шўъбаларга таянган ҳолда Ч. номида куй ва ашулалар битилгани маълум. Масалан, „Чоргоҳи Ажам“ (Ажам шўъбасининг Чоргоҳи) каби. Бу асар Ўрта аерларда 24 мураккаботнинг бири саналган; 2) Шашмақом ҳамда Хоразм мақомлари мажмуасидаги Дугоҳ макрмида таркибий чолғу куй ва ашула йўллари: „Мухаммаси Ч.“, „Талқини Ч.“, „Насри Ч.“, „Уфари Ч.“, „Савти Ч.“, „Талқинчаи Савти Ч.“, „Қашқарчаи Савти Ч.“, „Соқийномаи Савти Ч.“, „Уфари Савти Ч.“. Улар парда тузилишининг дастлабки тўрт поғонаси Ўн икки мақом Ч. шўъбасига мое келади. Ч. мақом йўллари ёрқин ва ёқимли янграйди, тингловчида хуш кайфият уйғотади. Ч. шўъбаларининг ўзгача услубий йўллари ҳам яратилган. Чунончи, Тошкент, Фарғонада машҳур Ч. ашула йўллари, „Ёввойи Ч.“, сурнай куйлари, Содирхон Ҳофиз (Бобошарифов) яратган „Чоргоҳи Муножот“ шулар жумласидан. Мазкур воҳаларда машҳур Ч. йўллари 5 қисмли йирик шаклдаги ашула туркумидан иборат. „CҲ.1“ сарахбор, „CҲ.2“ тарона, „CҲ.З“ савт, „CҲ.4“ қашқарча, „CҲ.5“ ва Ч.6" уфар дойра усуллари асосида ишланган; 3) Эрон дастгоҳлари, озарбайжон муғомлари ва уйғур муқомларидан бирининг номи. Мазкур Ч.ларнинг парда тузилиши бирбирига яқин бўлсада, куёҳанглари, усул ва услублари уз миллий ва маҳаллий мусиқасига хосдир.

Манбалар


Ҳаволалар