Чоргумбаз масжиди, Халфа эшон масжиди — Қашқадарё вилоятидаги меъморий ёдгорлик ( ХИ асрлар). Масжид бир хонали, мурабба тарҳли, хонақоҳи тўрт гумбазли. Гумбази марказий устун ва деворларига таянган. Ички деворларида кошинкори ва гулганч нақшлар, тилла ҳалли ёзувлар сақланган.