Чорлаш, чақириқ — Туркистон халкларида никоҳ тўйидан сўнг келин ёки куёв шарафига ҳар икки куда уйида ўтказиладиган 1чақириқ, зиёфат, маросим. Ўзбекларда келин Ч. (чорлар) тўйдан кейин бир ҳафта ичида келиннинг ўз отаонасиникига куёвнинг яқин қариндошлари, қўниқўшнилари билан меҳмон бўлиб боришидир (эркаклар иштирок этмайди). Бунда куёвнинг онаси қудасиникига ҳар хил совғалар, миллий таомлар, ширинлик ва бошқа келтиради. Келиннинг онаси зиё фат тугагач, аёл кудаларга совға, қизига эса бошоёқ сарпо қўяди. Чорлаш билан қудаларнинг расмий қариндошчилиги бошланган. Куёв Ч. (чақириқда) 1фарзанд кўргунга қадар куёв яқин қариндош-уруғлари, маҳалладаги эътиборли кишилар, дўстлари (фақат эркаклар) билан қайнатасиникига боради. Куёвнинг қайнатаси ўз имкониятига яраша куёвига ва унинг қариндошларига совғалар беради. Ҳозир Чорлаш маросими йўқолиб бормоқда.