Chormiton oltin koni
Чормитон олтин кони - Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани марказидан 14 км шим.шарқдаги кон. 1953-йил Н.Ҳамробоев томонидан очилган. Шимолий Нурота тизмасининг марказий қисмида Қўшработ гранитоид интрузив мажмуасининг жан.шарқий экзо ва эндоконтактларида жойлашган. Рудалар ўрта силур даврига мансуб жезбулоқ свитасининг вулканогентерриген ётқизиклари: оҳактош, туфли қумтош, туфалевролит, диабаз, порфир силлари мавжуд лойли сланецлари, алевролитлари, қумтошларининг Қўшработ интрузияси таъсирида гидротермал ўзгарган — метаморфлашган турларида (андалузитли сланецлар, биотитдала шпатли роговиклар, мармарлар, скарнлар) учрайди. Кон тузилиши асосида тектоник жараёнларининг ривожланиши — Қоровулхона — Чормитон синиқлик зонаси ҳамда ундан тармоқланган шим.ғарбий йўналишдаги шохобчалар, айниқса, "от думи" шаклида елпиғичсимон ривожланган тик ётувчи ва кон майдонини алоҳида блокларга бўлувчи синикликлар ётади. Кондаги олтин рудалари, асосан, томирлар шаклида учрайди; уз. 1,5 км гача, қалинлиги 1–3 м гача, чуқ. 1 км дан зиёд. Чизикли штокверксимон ва плитасимон руда таналари ҳам учрайди. Таналардаги олтин миқдори 10 г/т атрофида. Таркиби бўйича кон рудалари кам ёки меъёрдаги сулфидли, нисбатан осон кайта ишланадиган (гравитацияфлотация усули) турга мансуб. Асосий минераллар: пирит, арсенопирит, камроқ шеелит, волфрамит, пирротин, халкопирит, сфалерит, галенит, сулфатузлар ва олтин минераллари. Норудалардан — асосан, кварс, камроқ дала шпати, калцит. Олтиннинг софлиги ўзгарувчан бўлиб, 500—950 ни (ташкил этади. Кон, асосан, ер ости усулида қазиб олинади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |