Чортоқсой
Тавсиф
Узунлиги 67
Сув сарфи 1,8 м³/с
Давлат


Чортоқсой — Қирғизистон Республикаси (озроқ қисми) ва Наманган вилоятидаги сой. Чатқол тизмасининг Бўзбиттов тоғи (2875 м) ён бағридан бошланиб, асосан, Уйчи тумани ҳудудида тугайди. Кучли сел келган пайтларидагина Сирдарёгача етиб келади. Шимолий Фаргона канали билан кесишган жойда канал суви Чортоқсой остидан дюкер орқали ўтган. Узунлиги 67 км. Ҳавзасининг майдони 715 км². Ўртача йиллик сув сарфи 1,8 м³/сек. Ёғинсочин ва булоқ сувларидан тўйинади.

Чортоқсой Поччаота суғориш системасига киради. 1957-йил Чортоқсойда насос стяси қурилиб 6 минг га дан зиёд ер суғориладиган бўлди. Баҳорги сел ва тошқинларнинг бузиш кучини камайтириш учун Алихон қишлоғи яқинида сел сувини тўплайдиган селхона қурилди. Сой бўйида Чортоқ шаҳри ва санаторийси, қишлоклар жойлашган.