Чорвачилик
паррандачилик
қорамолчилик

Чорвачилик — қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири. Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш учун чорва молларини боқиш ва урчитиш билан шуғулланилади; аҳолини иш ҳайвонлари (от, ҳўкиз, туя, буғу), озиқ-овқат маҳсулотлари (сут, қатиқ, гўшт, ёғ, тухум ва бошқалар), енгил саноатни хомашё (жун, тери, мўйна ва ҳоказо), деҳқончилик органик ўғит билан таъминлайди. Чорвачилик маҳсулотлари ва чиқиндиларидан айрим озуқалар (ёғи олинган сут, гўшт-суяк уни, суяк уни ва бошқалар), шунингдек, ҳар хил дори-дармонлар (шифобахш зардоблар, гормонал препаратлар ва бошқалар) олинади. Чорвачиликнинг тараққий этиши ва маҳсулдорлиги деҳқончиликнинг ривожланиши, ердан интенсив фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Чорвачиликнинг асосий тармоқлари: қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик, паррандачилик, асаларичилик, чўчқачилик, қуёнчилик, даррандачилик, буғучилик, итчиликдан иборат. Жаҳон мамлакатларида табиий иқлим шароитлари ва озуқа базасига кўра Чорвачилик ривожи ўзига хос хусусиятларга эга. Жаҳон чорвачилигида (млн. бош) қорамол 1338,2; қўй 1068,6; эчки 709,8; буйвол — 158,6; от — 61,095; хачир — 14,1; эшак — 43,4; туя — 19,1; чўчқа — 912,7; товуқ — 14139; курка — 244 ва бошқа боқилади ва улардан турли маҳсулотлар етиштириш муҳим ўринда туради (1999). Гўшт етиштириш ҳажми 225,9 млн. т ни, сигир сути етиштириш 480,6 млн. т ни (ёки ҳар бир сигирдан ўртача 2071 кг ни) ташкил этди.

Чорвачилик инсон томонидан ёввойи ҳайвонларни овлаш ва уларни хонакилаштириш мақсадида қўлга ўргатишдан бошланган. Археологик далиллар ҳайвонларни хонакилаштириш янги тош даврида — неолитда бундан 15—10 минг йил аввал бошланганини кўрсатади. Бу даврда одам такомиллашган тош қуролларга эга бўлган, оловни билган ва сопол идишлардан фойдаланган. Энг аввал ит, сўнгра чўчқа, қўй ва кейинчалик қорамоллар ва отлар (7—8 минг йиллар илгари) хонакилаштирилган. Осиёнинг жан.ғарбий қисми ва Ўрта денгиз атрофлари ҳайвонларни хонакилаштиришнинг асосий марказлари ҳисобланади. Европада қорамоллар, от, қўй, эчки, чўчқа, қуён, ит, паррандалардан ўрдак ва ғозлар, Осиёда буйвол, қўтос, ўркачли ва ўркачсиз туялар, қорамол, эчки, қўй, чўчқа, от, ит, қуён, товуқ, ўрдак, ғоз ва товуслар хонакилаштирилган. Африкада қорамоллар, бир ўркачли туя, эшак, чўчқа, мушук, ит, сесарка товуқлар, қўй ва эчкилар қўлга ўргатилган. Америкада ўркачсиз туянинг икки тури — лама ва алпака, денгиз чўчқаси, курка ва мускус ўрдаклар хонакилаштирилган. Натижада инсон томонидан уларнинг сифат ва сон кўрсаткичларига аҳамият берилиб, ҳайвонлардан наел олиш, секинаста маҳсулот йўналишлари бўйича зотлари чиқарилган. Ўрта Осиё ҳудуди ҳам Чорвачилик дастлаб шаклланган ҳудудлар қаторига киради.

Чорвачилик кўчманчилик ҳаёт тарзини вужудга келтирди. Дарё бўйи, чўл ва тоғ олди, кўл атрофларида овчилик, балиқчилик билан шуғулланган жамоаларнинг маданиятлари ривожланиб борган сайин Чорвачилик ҳам ривожланиб борди. Жумладан, Хоразм ҳудудида Амударёнинг қуйи ҳавзасида топилган Калтаминор маданияти милоддан аввалги 4—3-минг йилликда яшаган овчилар ва балиқчилар жамоаси маданиятларидан бири ҳисобланади.

Милоддан аввалги ИИ—И асрларда Даван (Фарғона)да деҳқончилик маданияти ва йилқичилик юксак даражада ривожланган. Аээcможха келтирилган маълумотларга кўра, сут ва гўшт берадиган қорамолчилик, қўйчилик, йилқичилик, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш ихтисослашган соҳа сифатида бундан 3000-йил олдин шаклланган. ХХ аср бошларига қадар Ўзбекистонда кўчманчилик билан узвий боғлиқ бўлган қўйчилик, эчкичилик, туячилик, отчилик, шунингдек, воҳаларда қорамолчилик кўпроқ ривожланди.

Ўзбекистон ҳудудида 1916-йил қорамоллар сони 1342 минг бошни, шу жумладан, сигирлар 481 минг бошни, қўй ва эчкилар 3821 минг бошни, отлар 517 минг бошни ташкил қилган.

ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб Чорвачиликнинг илмий базасини яратиш, ҳудудларнинг табиий-иқтисодий шароити ва озуқа базаси ресурсларига қараб минтақалар бўйича ривожлантириш ишлари бошланди. Суғорма деҳқончилик ҳудудларидаги хўжаликларда сут, сут ва гўшт йўналишидаги қорамолчилик, паррандачилик ва чўчқачилик, тоғ олди минтақалари, Амударёнинг қуйи оқими ва Орол бўйи қамишзор ва тўқайли ҳудудларида гўштдор қорамолчилик, гўшт-ёғ қўйчилиги, йилқичилик, чўл яйловларида қоракўлчилик ривожлантирилди. Каммаҳсул молларни чатиштириш ва республикага кўплаб наслдор молларни олиб келиш натижасида қорамолларнинг қораола, қизил чўл, швиц, бушуев зотлари сони кўпайиб маҳсулдор подалар гуруҳи шакллантирилди. Зотларнинг рнлаштирилган ҳудудлари белгиланди. Қоракўлчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ихтисослаштирилган йирик қоракўлчилик хўжаликлари катта иқтисодий самара келтирди. 1930—33 йиллардан бошлаб чорвачиликнинг наслчилик здлари, хўжаликлари, фермалари, стялари ва корхоналарининг ташкил этилиши наслчилик тизимининг шаклланишида муҳим бурилиш бўлди.

1932-йил Чорвачилик тажриба стяси ва 1935—39-йилларда Бутуниттифоқ қоракўлчилик, Ўзбекистон чорвачилик ва Ўзбекистон ветеринария илмий тадқиқот интларининг ташкил этилиши Чорвачиликда илмий тадқиқот ишларини ўтказиш, Чорвачилик фанини ривожлантириш ҳамда унинг истиқболини белгилаш, хўжаликларда янги технологияларни жорий этишда муҳим омил бўлди. Чорва молларининг сермаҳсул подалари гуруҳи кенгайтирилди ва рнлаштирилган зотлари такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, қишлоқ хўжалигида туб иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида давлат хўжаликлари жамоа, ширкат хўжаликларига айлантирилди, чорвачилик, аксарият хўжаликларнинг қорамолчилик фермалари хусусийлаштирилди, деҳқон ва Чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ташкил этила бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993-йил 15-мартда „Республика чорвачилигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги, 1994-йил 23-февралда „Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида“, 1995-йил 24-мартдаги „Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида“ қарорларига кўра, жамоа хўжаликларининг зарар билан ишлаётган 1499 қорамолчилик фермалари хусусийлаштирилди (1995). Натижада республикада ишлаб чиқарилаётган гўшт ва сутнинг 75% ни хусусий сектор бера бошлади. Ўзбекистон Республикасининг 1995-йил 25 декабрда қабул қилинган „Наслчилик тўғрисида“ қонуни Чорвачиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

1990—2003-йиллар мобайнида республиканинг барча тоифадаги хўжаликларида қорамоллар сони 28,2% га, сигирлар 38, қўй ва эчкилар 7, отлар 36% га, сут етиштириш 32,8% га, гўшт етиштириш 18,6% га кўпайди, Чорвачилик маҳсулотларининг асосий қисми деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади (Ўзбекистонда моллар сони, Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш кўрсаткичлари 1 ва 2-жадвалларда берилган).

CҲ. озуқа базасини мустаҳкамлаш тадбирлари олиб борилмоқда. Республика экин майдонларининг 10% га яқин қисмига ем-хашак экинлари экилади. Табиий ва маданий яйловлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ишлари давом этмоқда. Аралаш ем, оқсил-минерал ем қўшимчалари, ем озуқа ачитқилари ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпаймоқда. Чорвачиликда ветеринария хизмати кўрсатиш — касалликларнинг оддини олиш ва даволаш, Чорвачилик махсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси ҳайвонлар касалликларига қарши кураш стялари, ветеринария шифохоналари ва пунктларида, ветеринария лабда олиб борилади.

Республикада чорвадор мутахассислар коллежлар, Тошкент аграр университети, Самарқанд, Андижон қишлоқ хўжалиги интларида тайёрланади. Чорва ҳайвонлари зотини яхшилаш, маҳсулдор подалар гуруҳини кўпайтириш ва янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш мақсадида Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш Бош бошқармаси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспексияси, Давлат ветеринария Бош бошқармаси ва „Ўзбек ипаги“ уюшмаси ташкил этилган, уларни асраш ва парваришлашса янги технологияларни ишлаб чиқиш билан вазирликнинг Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази таркибидаги Ўзбекистон чорвачилик, Қоракўлчилик ва чўл экологияси интлари, Балиқчиликни ривожлантириш илмий тадқиқот маркази ва Ипакчилик институти, Ўзбекистон ветеринария, Ўзбекистон ветеринариясанитария ва акарология (1991) интлари шуғулланади. Тошкент вилояти Янгийўл туманида давлат минтақавий балиқ чавоқлари етиштириш питомнигида балиқ зотлари (кора, ок, амур, дўнг пешона) етиштирилади.

„Насл-хизмат“ республика наслчилик уюшмаси қишлоқ хўжалиги субъектларига чорвачилик бўйича хизматлар кўрсатади. Давлат наслчилик корхонаси қорамолларнинг турли зотлари бўйича сунъий уруғлантиришда фойдаланиш учун музлатилган уруғларни қадоқлаб, сунъий уруғлантириш билан шутулланувчи „Насл-хизмат“ ташкилотларига етказиб беради.

Чет мамлакатларда сут ва гўшт йўналишидаги қорамолчилик, айниқса, Европа мамлакатлари (Голландия, Дания, Германия, Россия), АҚСҲ, Канада, Янги Зеландия, қўйчилик Англия, Австралия, Россия ва бошқа Европа мамлакатларида жадал ривожланди. Сутчилик йўналишидаги қорамолчилик ривожланган давлатларда (АҚСҲ, Канада, Нидерландия, Германия ва бошқалар) сигирлардан ўртача 8000–11000 кг сут соғиб олинади. Сут маҳсулотлари билан таъминланишнинг энг юқори кўрсаткичлари (аҳоли жон бошига 1950 кг) Янги Зеландия, Дания ва Голландияга хос. Қорамол гўшти билан таъминланиш эса Аргентина (110 кг) ва Уругвайга (106 кг) тўғри келади. Жаҳон мшёсида Чорвачиликнинг барча соҳалари ихтисослашган ҳолда жадал ривожланмоқда. Сермаҳсул зотлар ва самарали технологиялар яратилиб, Чорвачиликка кенг жорий қилинмоқда.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • Шчекин В. А., Чорвачилик, Т., 1968; Носиров У., Қорамолчилик, Т., 2001.

Убайдулла Носиров, Иззатулпа Эшматов.