Chorvoq
Чорвоқ (Чорбоғ) — Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги шаҳарча. Тошкент шаҳардан 70 км. Угом тизмасининг ён бағрида, Угом дарёсининг Чирчиқ дарёсига қуйилиш жойидаги ўнг соҳилида, Тошкент — Хўжакент темир йўлда жойлашган. Яқин темир йўл стансияси — Хўжакент (3 км). Ўртача 892 м баландликда. 1964-йил Чорбоқ сув омбори ва Чорвоқ ГЕС қурилиши муносабати билан бунёд этилган. Аҳолиси 5,5 минг киши (2004).
Чорвоқ | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| 41°38′01″Н 69°56′49″Э / 41.63361°Н 69.94694°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Тошкент вилояти |
| туман | Бўстонлиқ тумани |
| Асос солинган | 1964 |
| Аҳолиси | 5 500 киши (2 004) |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
|
| |
Чорвоқда, асосан, қурувчилар ва энергетиклар, шунингдек, йўлсозлар, ҳайдовчилар, корхоналар ишчи ва хизматчилар ҳам яшайди.
Шаҳарча номи („Чорбоғ“) тўртта боғ маъносини билдиради. Чорвоқда Чорвоқ ГЕС қурилиш бошқармаси, Ўрта Чирчиқ ГЕСлар каскади, Бўстонлиқ тумани автомобил йўллари бошқармаси, автотранспорт ишлаб чиқариш корхонаси каби йирик корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатади. „Шамс“ фирмаси („Хумсон“ минерал суви қадокланади) бор. 3 умумий таълим мактаби, маданият уйи, 2 болалар, 1 шаҳар кутубхонаси, марказий касалхона мавжуд. Чорвоқ ён атрофида болалар оромгохлари, дам олиш уйлари, санаторийлар ишлаб турибди. Сув омбори соҳилларида „Чорбоғ“ оромгоҳи, Бекобод, Олмалиқ ва Навоий конметаллургия ктларининг дам олиш масканлари барпо этилган. Чорвоқга Тошкент — Чорвоқ йўналишида автобуслар, Тошкент — Хўжакент электр поезди қатнайди[1].


Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |