Choybalsan
Чойбалсан (1921-йилгача СанБайсе, 1941-йилгача Баянтуман) — Монголиядаги шаҳар, Керулен дарёси бўйида. Шарқий аймокнинг маъмурий маркази. Аҳолиси 38,5 минг киши (1999). Автомобил йўллари чорраҳаси, темир йўл орқали Транссибир темир йўли билан боғланган. Мамлакатнинг саноат марказларидан. Озиқ-овқат (жумладан, гўшт кти), жун ювиш, металлсозлик корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Автомобил таъмирлаш зди, иссиқлик электр стансияси бор. Шаҳар яқинидан тошкўмир, флюорит қазиб олинади. Монголия сиёсий ва давлат арбоби Х.Чойбалсан (1895—1952) номи билан аталган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |