Chris Bosse
Чрис Боссе — немис архитектори. Меъмор Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган 2008-йилги ёзги Олимпия ўйинлари учун иншоотлар ҳамда Пекин миллий сув спорти марказининг дизайнери ҳисобланади.
Ҳаёти
Чрис Боссе 1971-йил 30-сентябрда Германянинг Штутгарт шаҳрида архитектор Wолфганг Боссе оиласида туғилган. Унинг акаси Жан Боссе театр директори бўлиб ишлаган. Боссе отасининг изидан бориб, аввал Берлин ва Кёлнда, кейинроқ Лаусаннедаги ЭПФЛда архитектура бўйича таҳсил олди. Орадан кўп вақт ўтмай, у Сиднейга кўчиб ўтди. ПТW компаниясида ёрдамчи архитектор сифатида иш бошлади. У ерда 2008-йилги ёзги Олимпия ўйинлари учун қурилган кўплаб иншоотлар дизайнери сизфатида ишлади.
Боссе 2008—2012-йилларда Лондондаги РИБА ташкилоти томонидан ривожланаётган меъмор мукофотини, Осиёда дизайнерлари учун нуфузли бўлган „40 ундер 40 аwард“ мукофотларини қўлга киритди. Шунингдек, 2015-йилда Сиднейдаги Австралия Дизайн Марказида „Аустралиан Десигн Ҳонор Аwард“ мукофоти совриндори бўлди[1].
2007-йилда Боссе Тобиас Wаллисер ва Александр Риэcк билан ЛАВА (Австраля Архитектура Лабораторияси) га асос солган[2].
2010-йилдан 2018-йилгача Боссе Австралиядаги Сидней Технология Университетида (СТУ) ёрдамчи профессор ҳамда тадқиқот инновациялари бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.
Ўз амалиётида Боссе кўпинча биомиметика амалиётидан фойдаланади[3]. У табиатда учрайдиган табиий жисмлардан илҳомланган ҳолда уларга ташқи кўриниш ҳамда дизайн лойҳалари олиб бориш билан шуғулланди[4].
Ишлари
Архитектура лабораторияси

Чрис Архитектура Лабораториясида (ЛА) Тобиас Wаллиссер ва Александр Риэcклар билан бирга иш олиб борган. Архитектура лабараториясининг Сидней, Штутгарт, Берлин ва Ветнамда офислари мавжуд.
Архитектура лабараторияси 2007-йилда ташкил этилган. Лабаратория халқаро таҳлил маркази бўлиб, у тадқиқот қилиш ва дизайнга ишларига йўналтирилган. Унинг мақсади архитектуранинг маданий, технологик ва ижтимоий ўзгаришларни ўрганишдан иборат[5].
2008-йил 7-октябрда Дубай шаҳарида бўиб ўтган форумда ўзининг „Етти минора“ лойҳаси билан иштирок этишган. Форум сўнгида унинг лойҳаси маъқулланиб қурилиш ишлари бошла юборилган[6]. Архитекторлар Чрис Боссенинг таъкидлашича, минора анъанавий архитектура тафаккуридан воз кечган ҳолда қурилади.
Архитектура лабараторияси архитекторлари 2010-йилда Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) барқарор эко-шаҳар — Масдарни лойиҳалаш бўйича тендерда ғолиб чиқди[7]. Бироқ Масдардаги очиқ табиат ҳамда қуруқ иқлим бунга қаршилик қилар эди. Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида архитектор лойҳани амалга ошириш учун ўз даврининг энг илғор технологияларидан фойдаланди. Ушбу шаҳар лойҳаси меҳмонхона, анжуманлар маркази, кўнгилочар ва чакана савдо обектларини ўз ичига олади[8].
Манбалар
- ↑ Www.аустрали. „Чрис Боссе“ (эн). Аустралиан Десигн Cентре. Қаралди: 2022-йил 30-август.
- ↑ „Тҳе Фоундерс » ЛАВА“. www.л-а-в-а.нет. Қаралди: 2022-йил 30-август.
- ↑ Чрис Боссе: ЛАВА (Лабораторй фор Висионарй Арчитеcтуре) (инглизча), қаралди: 30 Аугуст 2022
- ↑ Чрис Боссе он Биоинспиратион (инглизча), қаралди: 30 Аугуст 2022
- ↑ „Ҳоме » ЛАВА“. www.л-а-в-а.нет. Қаралди: 2022-йил 30-август.
- ↑ „Счумачер Тоwер прожеcт бреакс гроунд нехт wеэк“.
- ↑ „ЛАВА Десигн фор тҳе Cентре оф Фостерс Масдар Cитй - ДЕТАИЛ.де - Портал фор Арчитеcтуре - арчитеcтурал нотиcес анд информатионс фор арчитеcц абоут cонструcтион анд десигн“. 2009-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-март.
- ↑ „Cитйсcапе Аwардс - Буилдингс, Арчитеcц - э-арчитеcт“ (2010-йил 10-феврал).