Chris Gulker
Чристиан Фредериcк „Чрис“ Гулкер (1951-йил 10-март — 2010-йил 27-октябр)[1][2] америкалик фотограф, дастурчи ҳамда ёзувчи.
| Чрис Гулкер | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Чристиан Фредериcк Гулкер 10-март 1951-йил Неw Ёрк |
| Вафоти |
27-октябр 2010-йил (59 ёшда) Калифорния,Менло парк У.С. |
| Таълими | Оccидентал Cоллеге (АБ) |
| Веб-сайти | ҳттп://гулкер.cом |
Гулкер газета фаолиятига интернет нашри яъни вебсайт даврини жорий этган воситачилардан бири ҳисобланади[3]. У блоггерликнинг дастлабки тарихида ҳам асосий шахс бўлган.
Таржимаи ҳоли
Неw Ёрк шаҳрида туғилган Гулкер Пенсилвания штатидаги Эри яқинидаги Эри кўли бўйида улғайган[4]. У 1969-йил Огаё штатининг Гудсон шаҳридаги Ғарбий заҳиралар академиясининг[5] битирувчиси бўлган. Сўнг Лос Ангелесдаги Оccидентал коллежида қиёсий адабиёт бўйича илмий даражага эга бўлган. Гулкер идиш ювувчи, такси ҳайдовчиси, эвакуатор оператори ва бармен[4] бўлиб ҳам ишлаган. 1978- йилда Лос Ангелес Ҳералд-Эхаминер компаниясида фотограф бўлиб ишга ёлланган[6]. Чристиан шунингдек, фрилансер сифатида ҳам фаолият юритган ва Тиме, Неwсwеэк, Ванитй Фаир, Роллинг Стоне, Гламоур, Тҳе Неw Ёрк Тимес каби журналларда суратлари нашр этилган. Гулкер икки марта Пулицер мукофотига номзод бўлди[7]. Миллий матбуот фотографлари ассоциациясининг электрон фотожурналистика семинарига ҳисса қўшган[8].
1989-йилда Ҳералд-Эхаминер ёпилганидан сўнг[9][10] Менло Паркга, Калифорния штатига кўчиб ўтади. У ерда дастлаб фотолар муҳаррири бўлиб ишлади[11]. 1989-йилги Лома Приэта зилзиласи сабабли электр қуввати ўчганидан сўнг газета нашриёт тизимини тўхтаб қолади. Бу эса Гулкерга Тҳе Эхаминер журналини Маcинтош томонидан электрон ишлаб чиқарилган нашрини жорий қилиш имконини берди[12].
Гулкерга 2006-йил октябр ойида операция қилиб бўлмайдиган малигн глиома мия шиши ташхиси қўйилган[13]. Ўзининг сўнгги йилларида, фалаж бўлиб қолганига қарамай, у Франсия ва Америка жанубига саёҳат қилади. Дўстларини зиёрат қилди ва ўз блоги орқали саратон касаллиги билан оғриган тажрибаси билан ўртоқлашди. У даволанишни давом эттиришдан кўра паллиатив ёрдамни танлади.
2010-йил июл ойида Чристианнинг онкологи унга бир неча ойлик умри қолганлигини айтган[14]. Гулкер 2010-йил 27-октабрда 59 ёшида уйида ухлаган ҳолда вафот этган[15].
Манбалар
- ↑ Гулкер, Линда Ҳуббард. „ИнМенло фоундер Чрис Гулкер: Марч 10, 1951 – Оcтобер 27, 2010“. ИнМенло.cом (2010-йил 28-октябр). Қаралди: 2010-йил 28-октябр.
- ↑ Ҳуббард. „Ит'с а wрап…“. Гулкер.cом (2010-йил 27-октябр). Қаралди: 2010-йил 28-октябр.
- ↑ Бертон, Жустин. „Чрис Гулкер, пҳотограпҳер анд Wеб пионеэр, диэс“. СФГате (2010-йил 11-ноябр). 2012-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 Дависон, Пҳил. „Чрис Гулкер: 'Индепендент' cолумнист анд пионеэр оф тҳе блогоспҳере“. Тҳе Индепендент (2010-йил 20-ноябр). Қаралди: 2010-йил 20-ноябр.
- ↑ Кукук, Чристина Ҳанге. Ҳигҳ-теч футуре фулл оф wондер: течнологй эхперт шарес висион оф wисе нет wитҳ Wестерн Ресерве студенц. Акрон Беаcон Жоурнал (2001-йил 27-январ), с. Б6.
- ↑ Персоналитиэс. Тҳе Wашингтон Пост (1984-йил 12-май), с. C3.
- ↑ Георге, Дон. „Чрис Гулкер“. Салон.cом (1997-йил 17-ноябр). 2013-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 9-август.
- ↑ Чан, Брян. „Чрис Гулкер, элеcтрониc публишинг пионеэр: 1951–2010“. Лос Ангелес Тимес (2010-йил 29-октябр). 2011-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-октябр.
- ↑ „Формер Соутҳ Пасадена Ресидент, Блог Инноватор, анд Реноwнед Пҳотограпҳер Пассес Аwай ин Бай Ареа“. Соутҳ Пасадена Патч (2010-йил 27-ноябр). 2011-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-ноябр.
- ↑ Дунган, Жессе. „Мемориал сервиcе тодай фор Менло Парк ман ремемберед ас дигитал публишинг пионеэр“. Мерcурй Неwс (2010-йил 11-ноябр). 2017-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-апрел.
- ↑ Расмуссен, Рандй Л.. Сеэинг ис белиэвинг. Тҳе Сундай Орегониан (1991-йил 28-апрел), с. Б09.
- ↑ Росенберг, Жим. Фулл-флехо принтинг ин Сан Франcисcо: Афтер делайс анд эартҳқуаке, эхперименц wитҳ cомпоненц, cонсумаблес, cоатед стоcк. Эдитор & Публишер Магазине (1993-йил 6-феврал).
- ↑ Гулкер. „Мй браин, анд соме неwс абоут саме“. Гулкер.cом (2006-йил 26-октябр). Қаралди: 2010-йил 30-август.
- ↑ Гулкер. „Ёу кноw ёу'ре пробаблй гоинг то ҳаве а бад дай wҳен…“. Гулкер.cом (2010-йил 17-июл). Қаралди: 2010-йил 8-август.
- ↑ Ҳуббард. „Ит'с а wрап…“. Гулкер.cом (2010-йил 27-октябр). Қаралди: 2010-йил 28-октябр.