Чрис Леитч (талаффузи: Крис Лейтч; 1979-йил 1-апрелда Пиcкерингтон, Огаё штатида туғилган) — нафақадаги америкалик футболчи, Сан Жосе Эартҳқуакес жамоасининг собиқ бош мураббийи ва ҳозирда техник мураббий сифатида фаолият ютирмоқда[1].

Чрис Леитч
Чрис 2017-йил ёзда Сан Жосе учун мураббийлик қилмоқда
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1979-йил 1-апрел (1979-04-01) (47 ёш)
Таваллуд жойи Пиcкерингтон, Огаё, Қўшма Штатлар
Бўйи 5 фт 11 ин (1.80 м)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002 Cолумбус Cреw 13 (0)
2002-2005 МетроСтарс 72 (0)
2006 Cолумбус Cреw 24 (0)
2007-2008 Неw Ёрк Ред Буллс 29 (0)
2009-2011 Сан Жосе Эартҳқуакес 58 (0)
Бошқарган клублари
2017 Сан Жосе Эартҳқуакес
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2011-йил 12-август учун)

Фаолияти

Университет

Леитч Нортҳ Cаролина Университетида коллеж футболида ўйнади ва жамоасини 2001-йилда НCАА чемпионатига олиб чиқди. У ўйнаган ўйинлар (88) ва стартлар (87) бўйича жамоа рекордини ўрнатган.

Профессионал

Леитч билан 2002-йилги МЛС СуперДрафтнинг тўртинчи босқичида Cолумбус Cреw томонидан шартнома тузилган эди, лекин у биринчи профессионал мавсумида шаҳри жамоасида атиги 13 та ўйин ўтказди.

Леитч 2003-йилги мавсум олдида Жефф Маттео билан МетроСтарс жамоасидаги Росс Пауле ўрнига алмаштирилган[2]. Йил охирида у 15 та ўйинда майдонга тушиб, Метро сафида доимий ўйинчига айланди. Кейин Леитч 2004-йилда автоматик ўйин бошидан майдонга тушувчи ўйинчига айланди ва битта ўйиндан ташқари ҳамма ўйинда 1-дақиқадан ўйнади. Дастлаб ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Леитч ўзини чап қанотда яхши оқлади, Метрос ҳам ўша позицияда ёрдамга муҳтож эди. 2005-йилда Леитч яна ўнг қанотга ўтди. Жамоанинг йилнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилганига қарамай, у мавсум оралиғида клубдан воз кечди ва кейин Cолумбусга қайтиб келди. 2006-йилги мавсумда Леиц ўз шаҳри жамоаси сафида 24 та учрашувда майдонга тушган.

Леитч Стуарт Ҳолден билан беллашмоқда

2007-йилги мавсумолди вақтда жамоа Леитчдан яна воз кечди, бу сафар Cреw аъзолари рўйхатдаги ўринларни тозалашга ҳаракат қилишди. Леитч июл ойида Ню-Ёрк франшизасига, ҳозирги Неw Ёрк Ред Буллсга қайтади. Кўп қиррали ҳимоячи клуб сафида 12 та ўйинда иштирок этиб, 11 тасида майдонга тушган. 2008-йилда Леитч 17 та мунтазам ўйинда майдонга тушди. У клубга 2008-йилги Ғарбий конференсия финалига чиқишга ёрдам берди, Ред Буллснинг иккала ўйинида ҳам амалдаги чемпион Ҳоустон Дйнамога мағлуб бўлди (умумий 4:1). Кейинги ҳафта Леитч Ред Буллсга клуб тарихида биринчи марта МЛС кубоги финалига чиқишга ёрдам берди ва клуб Реал Салт Лакени 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

2009-йил 2-март куни мавсум бошланиши арафасида Сан Жосе Эартҳқуакес Леитчни Неw Ёрк билан савдода номаълум миқдорда ажратилган пул ва Эартҳқуакеснинг саккизта халқаро рўйхатидан бири эвазига сотиб олди[3]. Леитч 2009-йилда Сан Жосе билан бир йил ишлаган, МЛС мунтазам мавсумида 29 та учрашувда майдонга тушган ва тўлиқ ҳимоясидан 7 та голли узатмани амалга оширган.

Леитч 2011-йилги мавсум давомида Сан Жоседа қолди. Мавсум охирида клуб 2012-йилги шартнома вариантидан воз кечди ва у 2011-йилги МЛС Ре-Энтрй Драфт лойиҳасига кирди. Леитч Лос Ангелес Галахй томонидан 2011-йил 12-декабрда лойиҳанинг иккинчи босқичида танланган[4]. Бироқ, Леитч 2012-йилги мавсумга қайтиш ўрнига, нафақага чиқишга қарор қилди.

Мураббийлик

2012-йил 31-январда Леитч Сан Жосе Эартҳқуакесдаги Ёшларни ривожлантириш академиясининг техник директори этиб тайинланди[5].

2015-йил 10-августда у Сан Жосе Эартҳқуакес, шу жумладан биринчи жамоа ва академия учун техник директор лавозимига кўтарилди[6].

2017-йил 25-июнда Леитч Доминиc Киннеар ўрнига Эартҳқуакес бош мураббийи этиб тайинланди[7]. Унинг мураббийликдаги дебюти 28-июн куни АҚШ очиқ кубогининг плей-офф босқичида Сан Жосенинг Сеаттле Соундерс устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабаси бўлиб, бу Эартҳқуакесни 2012-йилдан буён илк бор чорак финалга олиб чиқди ва шу билан бирга МЛС жамоаси очиқ кубок пайтида бошқа бир клуб устидан илк ғалабасини қўлга киритиши эди[8]. Леитчнинг бош мураббий сифатида МЛСдаги биринчи ўйини 1-июл куни Станфорд стадионида Сан Жосе Лос Ангелес Галахй устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани бўлди[9].

У 2017-йил 24-ноябрда Микаэл Стаҳре томонидан Сан Жосе бош мураббийлигидан алмаштирилди ва шундан сўнг техник директор лавозимига қайтди[10].

Ғалабалар

Мавсум Жамоа Ғалаба
2002 Cолумбус Cреw АҚШ очиқ кубоги
2008 Неw Ёрк Ред Буллс МЛС ғарбий конференсияси (плей-офф)

Фаолият статистикаси

Ўйинчи

Клубдаги иштироки Лига Кубок Лига кубоги Континентал Жами
Мавсум Клуб Лига Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Қўшма Штатлар Лига Очиқ кубок Лига кубоги Шимолий Америка Жами
2002 Cолумбус Cреw Футбол Олий лигаси 13 0 2 0 - - - - 15 0
2003 МетроСтарс Футбол Олий лигаси 15 0 3 0 2 0 - - 20 0
2004 29 0 1 0 2 0 - - 32 0
2005 28 0 1 0 - - - - 29 0
2006 Cолумбус Cреw Футбол Олий лигаси 24 0 2 0 - - - - 26 0
2007 Неw Ёрк Ред Буллс Футбол Олий лигаси 12 0 - - 1 0 - - 13 0
2008 17 0 1 0 4 0 - - 22 0
2009 Сан Жосе Эартҳқуакес Футбол Олий лигаси 29 0 1 0 - - - - 30 0
2010 15 0 1 1 1 0 - - 17 1
2011 14 0 - - - - - - 14 0
Жами Қўшма Штатлар 196 0 12 1 10 0 - - 218 1
Фаолияти жами 196 0 12 1 10 0 - - 218 1

Менежер

2017-йил 26-ноябр
Жамоа Мамлакат қачондан қачонгача Рекорд
Ўйинлар сони Ғалаба Дуранг Мағлубият Ғалаба %
Сан Жосе Эартҳқуакес Amerika Qoʻshma Shtatlari 2017 2017 17 7 2 8 41.18
Жами 17 7 2 8 41.18

Манбалар

  1. ↑ Эартҳқуакес. „НЕWС: Эартҳқуакес Ҳире Микаэл Стаҳре ас Ҳеад Cоач, Анноунcе Аддитионал Чангес то Течниcал Стафф“ (эн). Сан Жосе Эартҳқуакес (2017-йил 24-ноябр). Қаралди: 2017-йил 25-ноябр.
  2. ↑ „Cреw сигнс мидфиэлдер Пауле“. УСА Тодай (2005-йил 13-март). Қаралди: 2017-йил 8-декабр.
  3. ↑ Алмонд, Эллиотт (Марч 2009), Қуакес маке а деал фор дефендер, қаралди: 2009-03-01
  4. ↑ „Стаге 2 оф Ре-Энтрй Драфт ҳигҳлигҳтед бй бусй Галахй“. МЛС (2011-йил 12-декабр). Қаралди: 2017-йил 8-декабр.
  5. ↑ „Леитч то Оверсеэ Аcадемй“. МЛС (2012-йил 31-январ). 2012-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-декабр.
  6. ↑ „Эартҳқуакес Наме Чрис Леитч Течниcал Диреcтор“. МЛС (2015-йил 10-август). Қаралди: 2017-йил 8-декабр.
  7. ↑ Стежскал. „Сан Жосе парт wайс wитҳ Доминиc Киннеар, наме Чрис Леитч ҳеад cоач“. млссоccер.cом. Қаралди: 2017-йил 25-июн.
  8. ↑ „РЕCАП: Эартҳқуакес Адванcе то У.С. Опен Cуп Қуартерфиналс wитҳ 2-1 Wин“. Сан Жосе Эартҳқуакес. Қаралди: 2017-йил 2-июл.
  9. ↑ „РЕCАП: Эартҳқуакес #БеатЛА 2-1 ин Cалифорниа Cласиcо“. Сан Жосе Эартҳқуакес. Қаралди: 2017-йил 2-июл.
  10. ↑ „Оффиcиал: Сан Жосе Эартҳқуакес аппоинт Микаэл Стаҳре ас неw ҳеад cоач“. МЛССоccер.cом (2017-йил 24-ноябр). Қаралди: 2017-йил 26-ноябр.