Чристиаан Эижкман

Чристиаан Эижкман (1858-йил, 8-ноябр, Нейкерк, Гелдерланд — 1930-йил, 11-май, Утрехт) — голландиялик бактериолог ва шифокор. Амстердам университетини тугатган, тиббиёт доктори (1883). Берлинда Роберт Коч билан бирга тадқиқотчи шогирд сифатида фаолият кўрсатган. 1886-йилдан Индонезияда ҳарбий шифокор бўлиб ишлаган; 1888-йилда Жакартадаги патологик лаборатория директори (1888—98), Голландия Утрехт университети профессор (1898—1928). Асосий илмий ишлари витаминларни ўрганишга бағишланган. Витамин танқислиги айрим касалликлар пайдо қилишини кашф этган. Нобел мукофоти лауреати (1929; Ф.Г. Хопкинс билан ҳамкорликда)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил