Christian Dior
Чристиан Эрнест Диор (1905-йил 21-январ – 1957-йил 24-октябр) – франсуз дизайнери, дунёдаги энг машҳур мода уйлардан бири Чристиан Диор СЕ брендининг асосчиси. Унинг мода уйи атиги 10 йил ичида „беш қитъада тан олинган“ модалар уйи сифатида жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган[2].
| Чристиан Диор | |
|---|---|
|
Чристиан Диор 1954-йилда | |
| Таваллуди |
21-январ 1905-йил |
| Вафоти |
24-октябр 1957-йил (52 ёшда) Монтеcатини Терме, Тусcанй, Италия |
| Таълими | Сcиэнcес По[1] |
| Отаси | Мауриcе Диор |
| Онаси | Маделеине Мартин |
Диор Иккинчи жаҳон уруши даврида модалар саноатини сақлаб қолиш мақсадида турли машҳур модачилар билан ишлаган. Уруш тугагач, у Диор мода уйини ташкил этиб, ўзининг машҳур „Неw Лоок“ (Янги қиёфа) коллексиясини тақдим этди. 1947-йилда илк бор намойиш этилган бу коллексия юмалоқ елкалар, ингичка бел ва жуда кенг юбкалари билан ажралиб турган. „Неw Лоок“ аёллар модасида ниҳоятда нафислик ва ҳашаматни улуғлаган.
Чристиан Диор бутун умри давомида, шунингдек, вафотидан кейин ҳам „Энг яхши костюм дизайни“ номинациясида кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. У 1957-йилда вафот этган.

Диор мода уйи
1946-йилда муваффақиятли тадбиркор Марcел Боуссаc Чристиан Диорни 1925-йилда ташкил этилган Пҳилиппе эт Гастон номли Париж мода уйида дизайнер сифатида ишлашга таклиф қилди[3]. Аммо Диор бу таклифни рад этди, чунки у эски брендни қайта тиклашдан кўра ўз номи остида янги мода уйини яратишни истарди[4]. 1946-йилда Боуссаcнинг молиявий ёрдами билан Диор ўзининг мода уйига асос солди, компанияни бошқаришда тўлиқ мустақилликка эга бўлди ва ойлигидан ташқари фойданинг учдан бир қисми ўзига тегишини кафолатлаб олди[5]. Унинг биринчи коллексияси 1947-йил 12-феврал куни тақдим этилган бўлиб, „Cоролле“ (лотинча сўз бўлиб, „гул баргларининг айлана шаклидаги қисми“ деган маънони билдиради) деб номланган[6]. Диорнинг илк коллексияси 90 та либосдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида образ сифатида намойиш этилган[7].
Ўлими
Диор 1957-йил 24-октябрда Италиянинг Монтеcатини шаҳрида таътилда бўлган вақтида тушдан кейин карта ўйнаётган пайтида учинчи юрак хуружидан вафот этган[8][9].

Манбалар
- ↑ Ноwински, Элодиэ „Чристиан Диор: А Пассион фор Беаутй“. Сcиэнcес По (2015-йил 10-август). Қаралди: 2024-йил 18-феврал.
- ↑ „Тҳе Ҳисторй оф тҳе Ҳоусе оф Диор“ (2018-йил 20-ноябр). 2020-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Палмер. „Диор'с Сcандалоус Неw Лоок“. РОМ Магазине. Роял Онтарио Мусеум (спринг 2010). Қаралди: 2015-йил 6-ноябр.
- ↑ Почна, Мариэ-Франcе. Чристиан Диор: Тҳе Ман Wҳо Маде тҳе Wорлд Лоок Неw, 1ст Энглиш лангуаге, Неw Ёрк: Арcаде Пуб., 1996 — 90–92-бет. ИСБН 978-1-55970-340-6.
- ↑ Синcлаир, Чарлотте. Вогуэ он Чристиан Диор, Интернет Арчиве, Лондон : Қуадрилле, 2012. ИСБН 978-1-84949-112-9.
- ↑ „- Чристиан Диор Финанcе“. www.диор-финанcе.cом. 2008-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Соwрай. „Чристиан Диор“ (эн-ГБ). Бритиш Вогуэ (2012-йил 5-апрел). Қаралди: 2020-йил 4-июн.
- ↑ „Диэд. Чристиан Диор, 52“. Тиме (1957-йил 4-ноябр). 2007-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 7-март.
- ↑ „Ҳисторй оф Чристиан Диор С.А.“ (эн). ФундингУниверсе. Қаралди: 2025-йил 29-май.
Адабиётлар
- Чарлестон, Бетҳ Дунcуфф (2004-йил октябр). „Кристиан Диор (1905-1957)“ . Ҳеилбрунн санъат тарихи хронологияси . Ню-Ёрк: Метрополитан санъат музейи . Ҳаролд Коданинг асл иши асосида
- Диор, Кристиан (1957). Кристиан Диор ва мен . Ню-Ёрк: Дуттон
- Гарсиа-Моро, Гуиллауме, Ле чâтеау де Ла Cолле Ноире, ун арт де вивре эн Провенcе, Диор, 2018. Онлайн ўқинг
- Мартин, Ричард ; Кода, Гаролд (1996). Чристиан Диор . Ню-Ёрк: Метрополитан санъат музейи
Ҳаволалар
| Викиомборда „Чристиан Диор“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Викииқтибосда Чристиан Диорга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Диор фотосуратлари ва янги кўринишдаги мода намуналари (архивланган, 2007-йил 13-октябр)
- Кристиан Диор, “Афсона ортидаги одам” ҳужжатли филми (2008-йил 6-октябрда архивланган)
- Чикаго тарихи музейида Чристиан Диор рақамли коллекцияларда