Чристиан Даннеманн Эриксен (1992-йил 14-февралда туғилган) – даниялик профессионал футболчи, Премер лиганинг „Манчестер Унитед“ клуби ва Дания терма жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Чристиан Эриксен
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Чристиан Даннеманн Эриксен[1]
Таваллуд санаси 1992-йил 14-феврал (1992-02-14) (34 ёш)[2]
Таваллуд жойи Мидделфарт, Дания
Бўйи 1.82 м[3]
Амплуаси Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Манчестер Унитед
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1995—2005 Мидделфарт Г&БК
2005—2008 ОБ
2008—2010 Ажах
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010—2013 Ажах 113 (25)
2013—2020 Тоттенҳам Ҳоцпур 226 (51)
2020—2021 Интер Милан 43 (4)
2021—2022 Брентфорд 11 (1)
2022— Манчестер Унитед 0 (0)
Миллий терма жамоа
2007—2009 Дания У17 27 (9)
2009 Дания У18 5 (1)
2009 Дания У19 3 (1)
2011 Дания У21 3 (1)
2010— Дания 115 (38)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 22-май учун)

Эриксен ўзининг профессионал футбол фаолиятини 18 ёшида 2010-йилда „Аякс“ жамоасида бошлади. У бу ерда учта Эредивизия чемпионлигини ва КНВБ кубогини қўлга киритди. 2013-йилда Эриксен „Тоттенхем“ жамоасига 11 миллион фунт стерлинг (12,45 миллион евро) эвазига ўтди. Бу жамоадаёқ у икки марта клубнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди, 2017-18-йилги мавсумда ПФА томонидан йилнинг рамзий жамоасига киритилди ва кейинчалик 2019-йилги УЭФА Чемпионлар Лигаси финалига чиқишга эришди. 2020-йилда Эриксен 19,7 миллион евро (16,9 миллион фунт стерлинг) эвазига „Интер“ жамоасига ўтди ва А Серия чемпионлигини қўлга киритди.

2021-йил 12-июнда УЭФА Евро-2020 ўйини давомида Эриксен юрак тўхташи натижасида майдон юзасига йиқилиб тушди. Унга юрак-ўпка реанимацияси ўтказилди ва кейинчалик имплантация қилинадиган кардиовертер-дефибрилятор ўрнатилди. Саккиз ойдан сўнг у футболга қайтди ва Премер-лига жамоаси „Брентфорд“га ўтди. Кейинги мавсумда эса „Манчестер Юнайтед“ сафига қўшилди.

Эриксен терма жамоа сафидаги дебютини 2010-йил 18 ёшида қилган. Шу кунгача у Дания терма жамоаси сафида 110 дан ортиқ ўйин ўтказган бўлиб, жумладан тўртта йирик турнирда иштирок этган, 2010-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ҳам энг ёш футболчи бўлган.

Клубдаги фаолияти

Мидделфарт ва Оденсе

Даниянинг Мидделфарт шаҳрида туғилган Эриксен, отаси Томаснинг изидан бориб, маҳаллий жамоа Мидделфарт Г&БК академиясида футбол ўйнашни бошлаган[4]. Ўша пайтларда Эриксеннинг отаси ҳам Мидделфарт Г&БК академияси мураббийлардан бири эди ва 2004-йилда улар ёшлар жамоасига тўрт йиллик давр ичида учинчи марта маҳаллий ёшлар чемпионатини мағлубияциз якунлашига кўмаклашдилар[5]. Кейинги йили у Дания ёшлар чемпионатида Оденсе Болдклуб жамоасига қўшилди ва бир йил ичида клубга чемпионликка эришишида ўз ҳиссасини қўшди. Айнан Оденсе Болдклубда Эриксен ўзининг техник қобилиятини кўрсата бошлади, дриблинг ва жарима зарбалари техникаси ўша пайтдаги мураббий Тонни Ҳермансен томонидан олқишланди[5]. Унинг ёшлар чемпионатидаги ҳаракатлари Европанинг бир қатор йирик клублари, жумладан, "Челсеа" ва "Барселона"нинг эътиборини тортди[6]. Охир-оқибат Эриксен иккала клубга ашадий рақиб бўлган, "Реал Мадрид", "Манчестер Унитед" ва "Милан" билан музокаралар олиб борди, лекин „Ажах“га ўтишга қарор қилди ва у шундай деди: „Менинг биринчи қадамим жуда катта бўлмаслиги керак. Голландияда ўйнаш менинг ривожланишим учун жуда фойдали бўлишини билардим. Мен Ажахга келдим ва бу ажойиб вариант эди“[7].

Ажах

2008-2010-йил ёшлар ва асосий жамоада

2008-йилнинг 17-октябрида Эриксен Амстердамнинг „Ажах“ клуби билан икки ярим йиллик шартнома имзолади[8]. У „Ажах“да ёшлар жамоаларида ўйнади ва 2010-йилнинг январида асосий жамоа таркибига қўшилди, у ерда унга 51-рақамли футболка берилди. Ўша ойнинг охирида у Эредивизияда НАC Бреда билан (1:1) ўтган ўйинда ўзининг дебютини ўтказди[9][10].

Тоттенҳам Ҳоцпур

2013-2016-йил Премер лигага келиш ва Лига кубогида 2-ўрин

2013-йилнинг 30-августида Премер лига клуби „Тоттенҳам“ Эриксенни „Ажах“дан 11 миллион фунт стерлингга (12,45 миллион евро) трансфер қилганини эълон қилди[11]. Эриксен клубга „Рома“дан келиб қўшилган Эрик Ламела ва „Стеауа Буcуреșти“дан келиб қўшилган Влад Чиричеș билан бир кунда жамоага келиб қўшилди[12]. У 14-сентабр куни „Норwич Cитй“га қарши лигадаги дебютини ўтказди ва 2:0 ҳисобидаги ғалабада Гйлфи Сигурðссонга ассистентлик қилди. Ўйиндан сўнг „шпорлар“ бош мураббийи Андрé Виллас-Боас шундай деди: „Бу Чристиан учун ажойиб дебют бўлди, у жамоадаги муносиб 10-рақам эгаси, креатив ўйинчи ва унинг индивидуал маҳорати ҳамма нарсани ўзгартирди“[13].

Беш кундан сўнг, Эриксен дарвозабон устидан ошириб ажойиб зарба йўллади ва ўзининг биринчи „Тоттенҳам“ сафидаги голини урди ва Европа лигасида Тромсø ИЛ устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди[14].

Интер Милан

2020-йилнинг 28-январида „Тоттенҳам“ билан шартномаси олти ойдан сўнг ниҳоясига етадиган Эриксен А Сериянинг „Интер“ клуби билан тўрт ярим йиллик шартнома имзолади, клуб унга мавсум учун 10 миллион евро тўлашга келишилди[15]. Эртаси куни у клубдаги дебютини ўтказди ва Италия кубоги чорак финалида „Фиорентина“ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда Алексис Санчеснинг ўрнига иккинчи бўлимда майдонга тушди. 20-феврал куни Эриксен Европа лигаси доирасидаги „Лудогорец Разград“ устидан меҳмонда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, клуб сафидаги илк голини киритди. У А Сериядаги илк голини 1-июл куни Бресcиа қарши ўйинда (6:0) киритди. 21-август куни Эриксен 2020-йилги Европа лигаси финалида „Интер“нинг „Севиля“га қарши ўйинида (2:3) майдонга тушди ва УЭФАнинг жорий икки йирик мусобақаларида кетма-кет икки финалда мағлуб бўлган биринчи футболчига айланди. Бир йил аввал „Тоттенҳам“ билан 2019-йилги Чемпионлар лигаси финалида мағлуб бўлган эди[16].

Брентфорд

2022-йил 31-январда Эриксен Премер лига клуби Брентфорд билан олти ойлик шартнома имзолади[17].

Манчестер Унитед

2022-йилнинг 15-июлида „Манчестер Унитед“ Эриксен билан 3 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришганини эълон қилди[18]. 2022-йил 28-июлда унинг 14-рақамда тўп суриши тасдиқланди. 7-август куни Эриксен Премер лигада „Бригҳтон & Ҳове Албион“га қарши ўз уйида 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда клубдаги дебютини ўтказди. У клубда ўзининг биринчи голли узатмасини лигада рақиби „Арсенал“ устидан 3:1 ҳисобида амалга оширган ва Марcус Рашфорднинг иккинчи голига ассистентлик қилди[19].

Терма жамоадаги фаолияти

Эриксен биринчи марта Дания терма жамоасига чақирувини 2010-йил феврал ойида олди[20], март ойида Даниянинг Австрияга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилди, Даниянинг тўртинчи энг ёш терма жамоадаги Майкл Лаудрупдан кейинги энг ёш дебютанти бўлди[21].

2010-йил 28-май куни Дания терма жамоаси бош мураббийи Мортен Олсен Эриксен 2010-йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 23 кишидан иборат якуний таркибга киришини эълон қилди[22]. У турнирда қатнашган энг ёш футболчи эди. Жаҳон чемпионатида Эриксен Голландия ва Японияга қарши иккита ўйин ўтказди, аммо Дания гуруҳ босқичидан чиқа олмади[23].

2018-йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида Дания Полша ва Руминия билан бир қаторда УЭФА Э гуруҳидан жой олди. Эриксен миллий терма жамоа саралашида муҳим рол ўйнади ва шу вақт ичида у саккизта гол уриб, Данияни Ирландия Республикасига қарши плей-оффга олиб чиқди[24].

УЭФА Евро-2020 турнирида юрак хуружи

Эриксен Дания терма жамоасининг 2021-йил 25-май куни Евро-2020 учун терма жамоасига киритилди[25]. 12-июн куни Копенгагендаги „Паркен“ стадионида Дания ва Финландияга қарши гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Эриксен 42-дақиқада тўпни ён чизиқдан майдонга киритмоқчи бўлганида йиқилиб тушди. Шошилинч тиббий ёрдам зудлик билан етиб келди ва Эриксен замбилда майдондан чиқарилди, ўйин тўхтатилишидан олдин, майдонда юрак-ўпка реанимацияси ва дефибрилацияси амалга оширилди[26]. Ҳодисадан тахминан бир соат ўтгач, УЭФА ва Дания футбол ассоциацияси (ДБУ) расмийлари Ригшоспиталет касалхонасидан Эриксеннинг аҳволи барқарорлашганини тасдиқлашди. Ўша оқшом ўйин давом этди ва натижада Финландия 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эриксен УЭФА томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида танланди. Дания терма жамоаси бош мураббийи Каспер Ҳжулманд ва жамоа шифокори Мортен Боэсен ўйин давом этганидан афсусда эканликларини билдиришди[27].

Эртаси куни Боэсен Эриксеннинг юрак хуружига учраганини тасдиқлади. 15-июн куни Эриксен ўзининг ижтимоий тармоқларига касалхонада тушган суратини қисқача баёнот билан жойлаштирди ва у айни вақтда яхши эканини таъкидлади[28]. 18-июн куни ДБУ Эриксен муваффақиятли операция қилинганлигини ва Ригшоспиталетдан чиқарилганини эълон қилди.

2022-йилда халқаро футболга қайтиш

Эриксен 2022-йил 26-март куни Голландияга қарши ўйинда 4:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда танаффусдан майдонга тушди ва қайтиши биланоқ 2 дақиқа ўтиб гол урди[29].

Ўйин услуби

Жаҳон футболида Чристиан Эриксен асосан „классик ўнинчи рақам эгаси“ деб таъкидланади[30]. Эриксеннинг майдондаги позицияси – майдон марказида ҳужумчилар орқасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида эркин ўйнаш[31][32]. Аммо, у тактик жиҳатдан кўп қиррали ўйинчи, у марказий ярим ҳимоячи ёки 4-3-3 тизимида ҳам ўйнашга қодир (худди „Ажах“даги биринчи йилларида бўлгани каби)[32][33], у баъзида чап қанотда ёки иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам ўйнатилган[32].

Кўриш қобилияти, узоқ масофани босиб ўтиши, ҳимояни кесиб ўтишнинг аниқлиги, тўпларни етказиб бериш, ижодкорлик, техник кўникмалар, ҳаракат ва ўйинни ўқиш қобилияти, шунингдек, яхши мувозанат ва майдонга мослашиш қобилиятига эга бўлган камёб футболчи. Эриксен ўз қобилияти билан экспертлар томонидан юқори баҳоланади. У ўз истеъдодидан ташқари, майдондаги меҳнаткашлиги ва ақл-заковати билан ҳам танилган[31][32][34][35][36][37]. У, шунингдек, жарима зарбаларидан гол уришга, табиий равишда ўнг оёқли футболчи бўлишига қарамай, айниқса, узоқ масофадан туриб тўпни икки оёғи билан кучли ва аниқ зарба бериш қобилияти билан машҳур[5][32][36][37][38][39].

Ўйин услуби, миллати туфайли экспертлар уни ёшлигида ватандошлари Майкл ва Браян Лаудруп[34][40], шунингдек, Wеслей Снеиждер ва Рафаэл ван дер Ваартга ўхшатишади[35]. Эриксен ҳам ўзининг кумири сифатида Франcесcо Тоттини тилга олади[41].

Шахсий ҳаёти

Эриксен ёшлигидан севган қизи Сабрина Квист Женсен билан турмуш қурди[42][43]. Уларнинг икки фарзанди, бир ўғли ва бир қизи бор[44][45]. Эриксеннинг синглиси Луиза Эриксен ҳам футболчи бўлиб, Элитедивисионенда КолдингҚ жамоасида тўп суради ва унинг сардори ҳисобланади[46][47].

Ютуқлари

Ажах

Тоттенҳам Ҳоцпур

  • Фоотбалл Леагуэ Cуп 2-ўрин: 2014-15
  • УЭФА Чемпионлар лигаси 2-ўрин: 2018-19[50]

Интер Милан

  • Сериэ А: 2020-21
  • УЭФА Европа лигаси 2-ўрин: 2019-20

Индивидуал совринлари

  • Ажах „Келажак истеъдоди“ (Сжаак Сwарт мукофоти): 2010[51]
  • Ажах йилнинг энг яхши иқтидори (Марко ван Бастен мукофоти): 2011[52]
  • Дания У-17 йилнинг энг яхши иқтидори: 2008[53]
  • Данияда йилнинг энг яхши иқтидори: 2010, 2011[54]
  • Жоҳан Cруйфф кубоги: 2011[40]
  • Голландиялик йилнинг энг яхши футболчиси бронза буцаси: 2012[51]
  • Данияда йилнинг энг яхши футболчиси: 2013, 2014, 2015, 2017, 2018[55]
  • ТВ2 ва ДБУ томонидан Даниядаги йилнинг энг яхши футболчиси: 2011, 2013, 2014, 2017[56]
  • Йилнинг ПФА жамоаси аъзоси: 2017-18-йил Премер лига[57]
  • „Тоттенҳам“нинг энг яхши футболчиси: 2013-14, 2016-17[58][59]
  • УЭФА Чемпионлар лигасининг мавсумдаги энг яхши ярим ҳимоячиси 2-ўрин: 2018-19[60]
  • Премер-лигада ойнинг энг чиройли голи: 2018-йил апрел[61]
  • ФИФА ФИФПро Wорлд11 номзоди: 2019 (14-ярим ҳимоячи орасида)[62]

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Руссиа 2018: Лист оф Плаерс: Денмарк“. ФИФА (2018-йил 15-июл). 2019-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Чристиан Эриксен“. Баррй Ҳугман'с Фоотбаллерс. Қаралди: 2017-йил 27-май.
  3. ↑ „Чристиан Эриксен“. Тоттенҳам Ҳоцпур Ф.C.. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Тҳе макинг оф Чристиан Эриксен: фром тҳе старт ҳе wас а 'wоw' фоотбаллер“.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Амес, Ниcк. „Тҳе макинг оф Чристиан Эриксен: фром тҳе старт ҳе wас а 'wоw' фоотбаллер“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 15-июн). Қаралди: 2018-йил 25-июн.
  6. ↑ „ФC Барcелона киггер пå ОБ-талент“ (да). БТ.
  7. ↑ „Де ээрсте стап моэст ниэт те гроот зижн, Ажах wас фантастисче оптиэ“ (нл). Воэтбалзоне (2011-йил 28-феврал). Қаралди: 2011-йил 28-феврал.
  8. ↑ „Даниш старлет Эриксен опц фор Ажах“. УЭФА (2008-йил 17-октябр). Қаралди: 2010-йил 19-апрел.
  9. ↑ „Эриксен фик дебут и Ажах“ (да). Данмаркс Радио (2010-йил 17-январ). Қаралди: 2010-йил 17-январ.
  10. ↑ Маннион, Дамиан. „Чристиан Эриксен – Тҳе плаер эверй cлуб wанц: Тен тҳингс ёу неэд то кноw“. талкСпорт (2011-йил 10-феврал). Қаралди: 2018-йил 25-июн.
  11. ↑ „Эриксен Арривес“. Тоттенҳам Ҳоцпур Ф.C. (2013-йил 30-август). Қаралди: 2013-йил 30-август.
  12. ↑ Ҳйтнер, Давид. „Тоттенҳам'с спенд пассинг £110м wитҳ Эрик Ламела анд Чристиан Эриксен“ (2013-йил 30-август). Қаралди: 2013-йил 30-август.
  13. ↑ Cоллетт, Мике. „Эриксен провес лифе гоэс он фор Спурс афтер Бале“. Реутерс (2013-йил 14-сентябр). 2020-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.
  14. ↑ „Эуропа Леагуэ: Тwо Жермаин Дефоэ гоалс сеcуре Тоттенҳам а 3–0 wин овер Тромсо“. Скй Спорц (2013-йил 19-сентябр). Қаралди: 2014-йил 29-май.
  15. ↑ „CҲРИСТИАН ЭРИКСЕН ИС А НЕW ИНТЕР ПЛАЕР“. Интер Милан (2020-йил 28-январ). Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  16. ↑ „Чристиан Эриксен Маде Ҳисторй Ин Тҳе Эуропа Леагуэ Финал Фор Алл Тҳе Wронг Реасонс“. Спорт Библе (2020-йил 22-август). 2021-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.
  17. ↑ „Брентфорд cонфирм сигнинг оф Чристиан Эриксен“. Брентфорд Ф.C. (2022-йил 31-январ). Қаралди: 2022-йил 31-январ.
  18. ↑ „Трансфер неwс: Эриксен сигнс фор Унитед“. МанУтд.cом. Манчестер Унитед (2022-йил 15-июл). Қаралди: 2022-йил 15-июл.
  19. ↑ Стоне, Симон „Манчестер Унитед 3-1 Арсенал: Антонй сcорес он ҳис дебут то энд Арсенал'с wиннинг рун“. ББC Спорт (2022-йил 3-сентябр). Қаралди: 2022-йил 3-сентябр.
  20. ↑ „Чристиан Эриксен: Дет эр ҳелт вилдт“ (да). Болд.дк (2010-йил 26-феврал). 2014-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-апрел.
  21. ↑ „А-ландшолдспиллере – Йнгсте дебутант“ (да). www.ҳаслунд.инфо. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 18-май.
  22. ↑ „Олсен намес финал Денмарк сқуад“. УЭФА (2010-йил 28-май). Қаралди: 2010-йил 2-июн.
  23. ↑ „Нетҳерландс вс. Денмарк“. Соccерwай (2010-йил 17-ноябр). Қаралди: 2011-йил 11-феврал.
  24. ↑ Ҳаwкей, Иан. „Чристиан Эриксен ис дангер фор Иреланд“. Тҳе Тимес (2017-йил 5-ноябр). Қаралди: 2017-йил 15-ноябр.
  25. ↑ „26 спиллере клар тил ЭМ фор Данмарк“ (да). Даниш Фоотбалл Ассоcиатион (2021-йил 25-май). Қаралди: 2021-йил 25-май.
  26. ↑ Чристенсон, Марcус „'Ҳе wас гоне': Чристиан Эриксен ҳад cардиаc аррест, Денмарк доcтор сайс“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 13-июн). Қаралди: 2021-йил 13-июн.
  27. ↑ „Чристиан Эриксен cоллапсе: Денмарк cоач регрец рестарт в Финланд“. ББC Спорт (2021-йил 13-июн). Қаралди: 2021-йил 13-июн.
  28. ↑ Инстаграм пост фром 15 Жуне 2021
  29. ↑ „Эриксен сcорес он Денмарк ретурн“ (эн-ГБ). ББC Спорт. Қаралди: 2022-йил 26-март.
  30. ↑ „Эриксен пуц фаитҳ ин Ажах wай бй Беренд Счолтен“.
  31. ↑ 31,0 31,1 Барcеллона. „Ил Тоттенҳам è уна сқуадра сенза cомпромесси“ (ит). www.ултимоуомо.cом (2018-йил 12-феврал). Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  32. ↑ 32,0 32,1 32,2 32,3 32,4 Барcеллона. „Эриксен cамбиэреббе л'Интер“ (ит). www.ултимоуомо.cом (2020-йил 21-январ). Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  33. ↑ ва 4-2-3-1 схемасида ўнг қанот яримҳимоячиси сифатида.
  34. ↑ 34,0 34,1 „Эриксен пуц фаитҳ ин Ажах wай бй Беренд Счолтен“. УЭФА (2010-йил 13-март).
  35. ↑ 35,0 35,1 Барcеллона. „Л'ултима фронтиэра дел треқуартиста модерно“ (Италиан). www.ултимоуомо.cом (2017-йил 17-январ). Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  36. ↑ 36,0 36,1 Крогҳ. „Эриксен тҳе ригҳт ман фор Интер“. фоотбалл-италиа.нет. Фоотбалл Италиа (2020-йил 16-январ). 2021-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  37. ↑ 37,0 37,1 Смитҳ. „Ис Тоттенҳам мидфиэлдер Чристиан Эриксен тҳе Премиэр Леагуэ'с топ cреатор?“. Скй Спорц (2017-йил 23-сентябр). Қаралди: 2020-йил 29-январ.
  38. ↑ „Чристиан Эриксен тҳе Премиэр Леагуэ'с бест фреэ киcк такер сайс Фабиански“. ЭСПН ФC (2015-йил 5-октябр). Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  39. ↑ „Эриксен cомплетес трансфер то Интер фром Тоттенҳам“. Тҳе Wашингтон Пост (2020-йил 28-январ). 2020-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  40. ↑ 40,0 40,1 Счолтен. „Жанссен намед Нетҳерландс' финест“. УЭФА (2011-йил 23-май). Қаралди: 2011-йил 6-июн.
  41. ↑ „Эриксен: 'Тотти ил мио идоло. Э а Фоотбалл манагер...'“ (ит). Cалcиомерcато.cом (2020-йил 5-феврал). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  42. ↑ „Чристиан Эриксен делер сøд ҳеммелигҳед: Дет ҳеддер сøннике“. СЕ ог ҲØР (2018-йил 31-декабр).
  43. ↑ Жуне 2021. „Эуро 2020 – Wҳо ис Чристиан Эриксен'с wифе анд доэс ҳе ҳаве кидс?“. фоурфоуртwо.cом (2021-йил 12-июн).
  44. ↑ „Ҳар ҳолдт дет ҳеммелигт и мåнедсвис: Ну афслøрер Чристиан Эриксен сøнненс навн“. Б.Т. (2018-йил 31-декабр).
  45. ↑ „Фамилй оф 4 😍❤️“ (2020-йил 31-декабр). 2022-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июн.
  46. ↑ „Эриксен ом лиллесøстер пå ландшолдет: Ҳун ҳар огсå вæрет лидт жалоух пå миг“ (да). ДР (2017-йил 23-март).
  47. ↑ „Дет бливер и фамилиэн: Сøстер Эриксен удтагет тил ландшолдет“ (да). ДР (2017-йил 22-март).
  48. ↑ „Тропҳиэс“. АФC Ажах (2015-йил 20-январ). 2015-йил 20-январда асл нусхадан архивланган.
  49. ↑ „Нетҳерландс – Лист оф Супер Cуп Финалс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2015-йил 20-январ.
  50. ↑ МcНултй, Пҳил. „Тоттенҳам Ҳоцпур 0–2 Ливерпоол“. ББC Спорт (2019-йил 1-июн). Қаралди: 2019-йил 1-июн.
  51. ↑ 51,0 51,1 „Тоттенҳам cонфирм тҳе сигнинг оф мидфиэлдер Чристиан Эриксен фром Ажах“ (эн). Скй Спорц (2013-йил 31-август). Қаралди: 2017-йил 19-март.
  52. ↑ „Стекеленбург Ажаcиэд ван ҳет Жаар, Чристиан Эриксен Талент ван ҳет Жаар“ (нл). АФC Ажах (2011-йил 15-май). 2011-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 6-июн.
  53. ↑ „Даниш старлет Эриксен опц фор Ажах“. УЭФА (2008-йил 17-октябр). Қаралди: 2010-йил 19-апрел.
  54. ↑ „Тоттенҳам Ҳоцпур Стар Чристиан Эриксен Wинс Даниш Плаер оф тҳе Еар Аwард“. Инсиде Футбол (2015-йил 10-январ). Қаралди: 2015-йил 20-январ.
  55. ↑ „Åрец Мандлиге Фодболдспиллер“. спиллерфоренинген.дк. 2018-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июл.
  56. ↑ „Åрец спиллер“. дбу.ук. Қаралди: 2022-йил 27-июн.
  57. ↑ „Манчестер Cитй плаерс доминате ПФА теам оф тҳе еар“. ББC Спорт (2018-йил 18-апрел). Қаралди: 2018-йил 5-май.
  58. ↑ „Чристиан анд Деле'с Cлуб Аwардс Доубле“. Тоттенҳам Ҳоцпур Ф.C. (2017-йил 13-май). Қаралди: 2017-йил 16-ноябр.
  59. ↑ „Чристиан'с приде“. Тоттенҳам Ҳоцпур Ф.C. (2015-йил 11-январ). Қаралди: 2015-йил 20-январ.
  60. ↑ Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс. „УЭФА Чампионс Леагуэ Мидфиэлдер оф тҳе Сеасон 2018/19“. УЭФА.cом (2019-йил 29-август). Қаралди: 2019-йил 6-октябр.
  61. ↑ „Эриксен стрике wинс Cарлинг Гоал оф тҳе Монтҳ“. Премиэр Леагуэ (2018-йил 9-май). Қаралди: 2018-йил 9-май.
  62. ↑ „Ранкингс: Ҳоw Алл 55 Мале Плаерс Финишед“. ФИФПро Wорлд Плаерс' Унион (2019-йил 23-сентябр). 2019-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июл.

Ҳаволалар