Чристиан Тҳерс Нøргаард (1994-йил 10-мартда туғилган) — даниялик профессионал футболчи, Премер лиганинг Брентфорд клуби ва Дания терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. Нøргаард ўз ватанида „Брøндбй“ жамоаси билан машҳурликка эришади.

Чристиан Нøргаард
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Чристиан Тҳерс Нøргаард[1]
Таваллуд санаси 1994-йил 10-март (1994-03-10) (32 ёш)
Таваллуд жойи Копенгаген, Дания
Бўйи 1.87 м[2]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Брентфорд
Рақами 6
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
БК Ҳеимдал
0000-2008 Эспергæрде ИФ
2008—2012 Лйнгбй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2012 Лйнгбй 1 (0)
2012—2013 Ҳамбургер СВ ИИ 22 (2)
2012—2013 Ҳамбургер СВ 0 (0)
2013—2018 Брøндбй 116 (8)
2018—2019 Фиорентина 6 (0)
2019- Брентфорд 98 (4)
Миллий терма жамоа
2009—2010 Дания У16 3 (0)
2010—2011 Дания У17 22 (3)
2011—2013 Дания У19 19 (1)
2013 Дания У20 2 (1)
2013—2017 Дания У21 27 (0)
2020- Дания 17 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 2-сентябр учун)

Клублардаги фаолияти

Эрта фаолияти

Ярим ҳимоячи Нøргаард ўз фаолиятини ўз ватани Данияда БК Ҳеимдал ва Эспергæрде ИФ жамоалари билан бошлаган. 2008-йилда Лйнгбйда ёшлар жамоасига қўшилган[3]. У 2011-12-йилги мавсумда асосий жамоага учта ўйин учун чақирилади ва 2011-йилнинг 20-ноябрида ҲБ Коге жамоасига қарши учрашувда захирадан майдонга тушади. Икки ой ўтгач, Нøргаард АC Милан ва ТСГ 1899 Ҳоффенҳаймнинг 400 000 эвролик таклифларини рад этади[4][5]. Лекин у бирорта ҳам ўйинда асосий таркибда майдонга тушмайди ва 2013-йилга келиб клубни тарк этиш қарорини қабул қилади.

Брøндбй ИФ

2013-йил 21-августда Нøргаард Дания Суперлигаси клуби „Брøндбй“ билан тўрт йиллик шартнома имзолайди[6]. Клубдаги қийин кечган дастлабки уч мавсумдан сўнг[7][8], янги бош мураббий Александр Зорнигер қўл остида жамоада мунтазам асосий таркибда майдонга тушади ва янги 2+1⁄2 йиллик шартнома имзолайди[9]. Нøргаард 2017-йилда Брøндбй жамоасининг энг яхши футболчиси деб топилади ва 2017-18-йилги Дания кубогида кумуш медални қўлга киритади[10]. Нøргаард 2018-йил июл ойида расман клубдан кетаётганлигини эълон қилади[11]. У кетгунига қадар Брøндбй жамоаси сафида 145 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган эди.

Фиорентина

2018-йил 19-июлда Нøргаард Италияга кўчиб ўтади ва А Сериянинг „Фиорентина“ клуби билан тахминан 3,5 миллион евро эвазига тўрт йиллик шартнома имзолайди[12][13]. Лекин бор йўғи 6 та ўйинда майдонга тушгач, 2019-йилнинг май ойида клубни тарк этади[14][15].

Брентфорд

2019-йилнинг 28-майида Нøргаард Англияга кўчиб ўтади ва номаълум тўлов эвазига тўрт йиллик шартнома асосида Брентфорд жамоасига қўшилади[15][16][17]. Нøргаард 2019-20-йилги мавсумда 45 та ўйинда майдонга тушади[18][19]. 2020-йил сентябрида у янги тўрт йиллик шартнома имзолайди[20].

Нøргаард 2020-21-йилги мавсумни ярим ҳимояда асосий таркиб ўйинчиси сифатида бошлайди[21][22]. Аммо 2020-йил 4-октябрда Престон Нортҳ Энд жамоасига қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олиб майдонни тарк этади[21][23][24][25]. Нøргаард 2021-йил феврал ойи охирида жамоага қайтади ва мавсум охирида у 3-5-2 схемаси асосида ҳимоячи сифатида майдонга туширилади[21][26][27]. У ушбу мавсумни умумий ҳисобда 22 та ўйин ва 1 та гол билан якунлайди[28].

Нøргаард 2021-22-йилги мавсумнинг очилиш кунида, Арсенал клубига қарши учрашувда Брентфорддаги иккинчи голини киритади[29]. У 2021-йил декабр ойи охирида янги 3+1⁄2 йиллик шартнома имзолайди[30]. Нøргаарднинг ўйинлари клуб тарафдорлари ва ўйинчилари томонидан йилнинг энг яхши футболчиси мукофотлари билан тақдирланади[31]. У 2021/22-йилги мавсумни 38 та ўйинда 3 та гол урган ҳолда якунлади[29].

Брентфорднинг 2021-22-йилги мавсумдаги сўнгги ўйини олдидан тиззасидаги муаммо туфайли[32] Нøргаард Брентфорднинг 2022-23-йилги мавсумолди ўйинларининг кўп қисмини ўтказиб юборади[33][34]. У 2022-йил 30-июлда мавсумолди сўнгги ўртоқлик ўйинида майдонга қайтади[33] ва мавсум бошидаги 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уради[35]. Аммо, у яна ахил пайидаги жароҳатининг асорати туфайли сафдан чиқишга мажбур бўлади[36].

Халқаро фаолияти

Нøргаард Даниянинг У16 ва У21 терма жамоалари сафида 73 та ўйинда ғалаба қозонган ва бешта гол урган. У данияликларнинг 2011-йилги У17 жаҳон чемпионати ҳамда 2015 ва 2017-йилги Европа У21 чемпионати таркибига киритилган[15]. Нøргаард 2018-19-йилги Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи ва 2018 ва 2019-йилларда Евро-2020 саралаш ўйинларида катталар жамоаси сафида тўрт марта захира ўриндиғида қолиб кетган. 2020-йил 8-сентабрда Нøргаард катталар жамоасидаги биринчи ўйинини Миллатлар лигасида доирасида Англияга қарши кечган ўйинда ўтказади[22]. 2020-21-йилги мавсумда яна учта ўйинда майдонга тушган Нøргаард Дания терма жамоасининг Евро-2020 учун сараланган жамоаси таркибига киритилади[37]. У данияликларнинг ярим финалгача бўлган олти ўйинидан бештасида захирадан майдонга тушади[38].

Шахсий ҳаёти

Нøргаард Копенгагенда туғилган ва беш ёшидан бошлаб Эспергæрдеда яшаган[16]. Оила қурган ва битта ўғли бор[39].

Фаолиятининг статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Европа Бошқа Жами
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Лйнгбй БК 2011-12 Дания Суперлигаси 1 0 0 0 — — — 1 0
Ҳамбургер СВ ИИ 2011-12 Норд минтақавий лигаси 6 1 — — — — 6 1
2012-13 Норд минтақавий лигаси 16 1 — — — — 16 1
Жами 22 2 — — — — 22 2
Ҳамбургер СВ 2012-13 Бундеслига 0 0 0 0 — — — 0 0
Брøндбй 2013-14[40] Дания Суперлигаси 13 0 0 0 — — — 13 0
2014-15 Дания Суперлигаси 21 3 3 1 — 1 0 — 26 4
2015-16 Дания Суперлигаси 16 0 4 0 — 4 0 — 25 0
2016-17 Дания Суперлигаси 31 4 4 1 — 8 0 — 27 5
2017-18 Дания Суперлигаси 34 1 4 1 — 3 0 — 41 2
2018-19[14] Дания Суперлигаси 1 0 — — 0 0 — 1 0
Жами 116 8 15 3 — 16 0 — 147 11
Фиорентина 2018-19[14] А Серия 6 0 0 0 — — — 6 0
Брентфорд 2019-20[18] Чемпионат 42 0 0 0 0 0 — 3 0 45 0
2020-21 Чемпионат 17 0 0 0 4 1 — 1 0 22 1
2021-22[29] Премер лига 35 3 1 0 2 0 — — 38 3
2022-23[35] Премер лига 4 1 0 0 0 0 — — 4 1
Жами 98 4 1 0 6 1 — 4 0 109 5
Фаолиятида жами 216 15 16 3 6 1 16 0 4 0 286 19

Халқаро

Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Дания 2020 1 0
2021 14 1
2022 2 0
Жами 17 1
Кристиан Норгаард томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Йўқ. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2021-йил 9-октябр „Зимбру“ стадиони, Кишинёв, Молдова  Молдова 3-0 4-0 2022-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлари

Брондбй

  • Дания кубоги : 2017-18

Брентфорд

  • ЭФЛ чемпионати плей-офф босқичи : 2021-йил[28]

Индивидуал

  • Брøндбй жамоасида йилнинг энг яхши футболчиси: 2017[10]
  • Брентфорд тарафдорлари орасида йилнинг энг яхши футболчиси : 2021-22[31]
  • Брентфорд ўйинчилари томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган: 2021-22[31]

Манбалар

  1. ↑ „Гет то Кноw: Чристиан Нøргаард“. Брентфорд Ф.C.. 28-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2019-йил.
  2. ↑ „Чристиан Нøргаард“. Брентфорд Ф.C.. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-август 2022-йил.
  3. ↑ Андерсен. „Чристиан Нøргаард, сторталентет фра Эспергæрде“ (да-ДК). Ҳелсингøр Дагблад. Қаралди: 28-май 2019-йил.
  4. ↑ Ҳангҳøж Кристенсен. „Лйнгбй-талент солгт то ҲСВ“ (датча). www.типсбладет.дк (25-январ 2012-йил). Қаралди: 25-январ 2012-йил.
  5. ↑ {{{титле}}}.
  6. ↑ „Брøндбй ИФ ҳентер Чристиан Нøргаард и ҲСВ“ (датча). Брøндбй ИФ (21-август 2013-йил). Қаралди: 21-август 2013-йил.
  7. ↑ "Фоотбалл ис абоут ҳигҳс анд лоwс, ёу cан невер cомплете ит" | Мй Жоурней | Чристиан Нøргаард.
  8. ↑ "Фоотбалл ис абоут ҳигҳс анд лоwс, ёу cан невер cомплете ит" | Мй Жоурней | Чристиан Нøргаард.
  9. ↑ „Брøндбй ИФ ог Чристиан Нøргаард форлæнгер контрактен“ (датча). Брøндбй ИФ. Қаралди: 28-май 2019-йил.
  10. ↑ 10,0 10,1 Ҳансен. „Чристиан Нøргаард åрец спиллер и Брøндбй“. болд.дк. Қаралди: 1-апрел 2020-йил.
  11. ↑ „Беч: Кæмпе скулдерклап тил Нøргаард“ (датча). болд.дк (19-июл 2018-йил). Қаралди: 20-июл 2018-йил.
  12. ↑ „Брøндбй сæлгер Чристиан Нøргаард тил Фиорентина“ (да-ДК). ДР. ДР (19-июл 2018-йил). Қаралди: 20-июл 2018-йил.
  13. ↑ „Медиэ: Чристиан Нøргаард эр пå веж вæк фра Фиорентина“ (датча). Типсбладет.дк. Қаралди: 28-май 2019-йил.
  14. ↑ 14,0 14,1 14,2 „Гамес плаед бй Чристиан Нøргаард ин 2018/2019“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 28-май 2019-йил.
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 „Чристиан Нøргаард сигнс фром Фиорентина“. Брентфорд Ф.C. (28-май 2019-йил). Қаралди: 28-май 2019-йил.
  16. ↑ 16,0 16,1 Cарей. „Чристиан Норгаард: Тҳе Дисруптор“ (инглизча). Тҳе Атҳлетиc. Қаралди: 30-апрел 2022-йил.
  17. ↑ Фишер, Бен. „Силк анд стеэл: ҳоw Тҳомас Франк гаве Брентфорд реасон то дреам биг“. Тҳе Гуардиан (3-август 2020-йил). Қаралди: 8-август 2020-йил.
  18. ↑ 18,0 18,1 „Гамес плаед бй Чристиан Нøргаард ин 2019/2020“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 28-май 2019-йил.
  19. ↑ „Брентфорд 1 Фулҳам 2“. Брентфорд Ф.C.. Қаралди: 4-август 2020-йил.
  20. ↑ „Чристиан Норгаард сигнс неw лонг-терм cонтраcт“. Брентфорд Ф.C.. Қаралди: 1-сентабр 2020-йил.
  21. ↑ 21,0 21,1 21,2 „Гамес плаед бй Чристиан Нøргаард ин 2020/2021“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 8-сентабр 2020-йил.
  22. ↑ 22,0 22,1 „Чристиан Норгаард импрессес он Даниш интернатионал дебут“. Брентфорд Ф.C.. Қаралди: 9-сентабр 2020-йил.
  23. ↑ Беннетт. „Норгаард геттинг 'cлосер анд cлосер' то ретурн, сайс Франк“. Wест Лондон Спорт (8-декабр 2020-йил). Қаралди: 9-декабр 2020-йил.
  24. ↑ „Норгаард беинг ассессед афтер 'минор сетбаcк'“. Wест Лондон Спорт (30-декабр 2020-йил). 2021-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-январ 2021-йил.
  25. ↑ МcCуллоугҳ. „Франк эхпеcц Норгаард то ретурн фор Беэс соон“. Wест Лондон Спорт (26-январ 2021-йил). Қаралди: 27-январ 2021-йил.
  26. ↑ „Престон Нортҳ Энд вс Брентфорд он 10 Апр 21 – Матч Cентре“. Брентфорд Ф.C.. 2020-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел 2021-йил.
  27. ↑ „Брентфорд стар 'плайс лике а Франз Беcкенбауэр'“ (инглизча). Wест Лондон Спорт (25-апрел 2021-йил). 2021-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-май 2021-йил.
  28. ↑ 28,0 28,1 Винcент, Гаретҳ. „Брентфорд 2–0 Сwансеа Cитй“. ББC Спорт (29-май 2021-йил). Қаралди: 29-май 2021-йил.
  29. ↑ 29,0 29,1 29,2 „Гамес плаед бй Чристиан Нøргаард ин 2021/2022“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 13-август 2021-йил.
  30. ↑ „Чристиан Нøргаард сигнс неw cонтраcт“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 1-январ 2022-йил.
  31. ↑ 31,0 31,1 31,2 „Чристиан Нøргаард wинс Плаер оф тҳе Еар призес“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 18-май 2022-йил.
  32. ↑ МcCуллоугҳ. „Брентфорд в Леэдс Унитед лине-упс: Ботҳ сидес маке оне чанге“ (инглизча). Wест Лондон Спорт (22-май 2022-йил). Қаралди: 30-июл 2022-йил.
  33. ↑ 33,0 33,1 Беннетт. „Норгаард wилл старт опенинг гаме бут Пинноcк фаcес ленгтҳй спелл оут“ (инглизча). Wест Лондон Спорт (30-июл 2022-йил). Қаралди: 30-июл 2022-йил.
  34. ↑ „Петер Гилҳам'с Блог: Брентфорд ин Германй, Дай Фоур“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 30-июл 2022-йил.
  35. ↑ 35,0 35,1 „Гамес плаед бй Чристиан Нøргаард ин 2022/2023“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 31-июл 2022-йил.
  36. ↑ „Жанссон сет то ретурн“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2-сентабр 2022-йил.
  37. ↑ „Чристиан Нøргаард анд Матҳиас Женсен намед ин Денмарк Эуро 2020 сқуад“. Брентфорд Ф.C.. Қаралди: 26-май 2021-йил.
  38. ↑ „Чристиан анд Матҳиас' Эуро адвентуре эндс ин Семи-Финал“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 8-июл 2021-йил.
  39. ↑ Фишер. „Чристиан Нøргаард: ‘Тҳе Даниш фанс ҳаве фоунд тҳеир натионал теам агаин’“ (инглизча). тҳе Гуардиан (2-октабр 2021-йил). 2021-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октабр 2021-йил.
  40. ↑ „Гамес плаед бй Чристиан Нøргаард ин 2013/2014“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 28-май 2019-йил.