Чристина Беиэр (талаффузи: Кристина Беер; 1984-йил 9-июн, Манила, Филиппин) — Филиппинда туғилган Германия вакили сифатида мусобақаларда қатнашган собиқ фигурали учувчи. Акаси Wиллиам Беиэр билан жуфтликда конкида учган. Чристина қисқа вақт ичида акаси билан бўлган ҳамкорлигини тўхтатган ва бсоҳқа шериги Тим Гиэсен билан бир мавсум давомида бирга мусобақаларда чиқиш қилган. Беиэр & Беиэр жуфтлиги тўрт карра (2005-2006, 2008, 2010) Германиянинг миллий чемпиони бўлган[1].

Чристина Беиэр
Шахсий маълумотлари
Давлат Olmoniya bayrogʻi Германия
Таваллуди 1984-йил 9-июн (1984-06-09) (42 ёш)
Бўйи 170 см
Шериги Wиллиам Беиэр
Олдинги шериклари Тим Гиэсен
Мураббийи Мартин Скотниcкй
Жамоаси ТСC Эинтрачт Дортмунд
Якунлаган 2010
Шахсий рекордлари
Стандарт рақс 31.48
2004 Скате Cанада
Оригинал рақс 47.89
2005 Скате Америcа
Эркин рақс 78.45

Фаолияти

Беиэрлар 1990-йилда Филиппиндан Германияга кўчиб ўтган[2]. Чристина Беиэр етти ёшида конкида учишни бошлаган. У икки йил давомида якка ҳолда конкида учган ва кейин акаси Wиллиам Беиэр билан муз устида рақс билан шуғулланган. Улар 2005 — 2006 ва 2008—2010-йилларда Германиянинг миллий чемпиони бўлган[3].

Чристина оёғидан жароҳат олгани сабаб, Биэрлар жуфтлиги 2006—2007-йилги мавсумда иштирок этмадилар. 2008-йил феврал ойида жароҳат туфайли улар 2008-йилги Жаҳон чемпионатини ҳам тарк этишган.

2008-йил май ойида Беиэрлар жуфтликда бирга учмасликларини ва ҳамкорлигини тугатишини эълон қилган. Чристина Беиэр Тим Гиэсен билан жуфтлик ҳосил қилган ва 2008—2009-йилги мавсумда у билан мусобақаларда қатнаша бошлаган. Ўша мавсумдан кейин Чристина яна акаси билан мусобақаларда чиқа бошлаган. Улар мураббийлари Албена Денкова ва Максим Ставиский билан икки ҳафта машғулот ўтказишган. Wиллиам Беиэрнинг тиззаларида муаммо борлиги сабаб, баъзи мусобақаларда қатнашишмаган. Беиэрлар 2010-йилда конкида учиш фаолиятини якунлаган.

Натижалари

ГП: Гран-при; CС: Чалленгер серияси; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при

Wиллиам Беиэр билан

Халқаро
Мусобақа 99–00 00–01 01-02 02-03 03-04 04-05 05-06 07-08 09-10
Олимпия 18ㅤ
Жаҳон чемпионати 20ㅤ 13ㅤ
Европа чемпионати 16ㅤ 15ㅤ 13ㅤ 15ㅤ 15ㅤ
ГП Бомпард 6ㅤ
Бофрост Cуп 6ㅤ
Финландиа 4ㅤ
Иcе Чалленге 3
Карл Счäфер хотираси 3
Небелҳорн 3 2ㅤ
Ондреж Непела 2ㅤ
Халқаро: Ўсмирлар
Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемп. 15ㅤ 11ㅤ 5ㅤ
ЭЙОФ 2ㅤ
Натионал
Германия чемп. 2 1ㅤ 1ㅤ 2ㅤ 1ㅤ 1ㅤ 1ㅤ 1ㅤ

Тим Гиэсен билан

Миллий
Мавсум 2008 — 2009
Германия чемпионати 4

Манбалар

  1. ↑ „Cомпетитион Ресулц: Чристина БЕИЭР / Тим ГИЭСЕН“. Интернатионал Скатинг Унион. 14-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Чристина Беиэр & Wиллиам Беиэр“. иcе-данcе.cом (2002-йил октабр). 11-октабр 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2022-йил.
  3. ↑ Миттан, Баррй. „Чристина анд Wиллиам Беиэр: Германй'с Беиэрс Финиш Фоуртҳ ат ЖГП Финал“. ГолденСкате (10-феврал 2003-йил).