Christina Koch
Чристина Коч ( талаффузи: Кристина Кук 1979-йил 29-январда туғилган) — америкалик муҳандис ва НАСА астронавти[1][2]. У Шимолий Каролина штат университетида электротехника ва физика фанлари бўйича бакалавр ҳамда электротехника фанлари магистри даражасини олган[3]. У Годдард космик парвозлар марказида ишлаб, илғор та'лим олди. У Миллий океан ва атмосфера ма'муриятида Америка Самоаси станцияси бошлиғи сифатида фаолият юритган[4].
| Чристина Коч | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1979-йил 29-январ Гранд Рапидс, Мичиган, АҚСҲ |
| Таълими | Нортҳ Cаролина Стате Университй |
| Миллати | америкалик |
| Космик карера | |
Космосдаги вақт |
328 кун 13 соат 58 дақиқа |
Жами ЭВА вақти |
42 соат 15 мин |
| Миссиялар | МС-12/МС-13 (Эхпедитион 59/60/61) |
Миссия белгиси |
|
Чристина 2019-йил 14-март куни Халқаро космик стансияга 59, 60 ва 61 - экспедицияда парвоз муҳандиси сифатида учди. 2019-йил 18-октябрда у ва Жессика Меир, Халқаро космик стансиядан ташқарида жойлашган блокини алмаштириш учун биргаликда фаолият олиб боришди, натижада очиқ коинотда ишлаган биринчи аёллар сифатида тарихда қолишди[5][6]. Чристина 2019-йил 28-декабр куни коинотда энг узоқ парвоз қилиш бўйича рекордни янгилади[7]. У 2020-йил 6-февралда коинотдан қайтди[8].
Коч Тиме журналининг 2020-йилнинг "нуфузли 100 кишиси" рўйхатига киритилган.
Эрта ҳаёт ва та'лим
Чристина Мичиган штатининг Гранд Рапидс шаҳрида туғилган[9]. Чристинанинг болаликдаги орзуси космонавт бўлиш эди[10].
Чристина 1997-йилда Дурҳамдаги Шимолий Каролина фан ва математика мактабини тамомлаган, сўнгра Ролидаги Шимолий Каролина штат университетига ўқишга кирган. У ердан электротехника ва физика бўйича иккита фан бакалаври (2001) ва магистрлик даражасини олди. 2001-йилда у Годдард космик парвозлар марказида НАСА академияси дастурининг битирувчилри сафида эди[11].
Тадқиқот ва тренинг

Чристина космик фан асбобларини ишлаб чиқиш ва муҳандислик соҳаларида ишлаган. НАСА ГСФC юқори энергияли астрофизика лабораториясида электротехника муҳандиси бўлиб ишлаган. Ҳамда астрофизика ва космологияни ўрганувчи НАСАнинг бир қанча миссияларига ҳисса қўшган [11]. Шу вақт ичида у Мериленд штатидаги Монтгомери коллежида ишлаган ва физика лабораторияси курсини бошқарган[11].
Чристина 2004-йилдан 2007-йилгача Америка Қўшма Штатлари Антарктика дастурида тадқиқотчи бўлиб ишлаган ҳамда уч ярим йил давомида Арктика ва Антарктика минтақаларида саёҳат қилган[11][12]. Антарктидада бўлганида, Коч ўт ўчириш гуруҳлари ва океан/музликларни қидириш ва қутқариш гуруҳлари а'зоси бўлиб хизмат қилган[11].
2007-йилдан 2009-йилгача Коч Жонс Хопкинс университети қошидаги Амалий физика лабораториясининг космик бўлимида электротехника муҳандиси бўлиб ишлаган ҳамда космик фан асбобларини яратишга э'тибор қаратган[11]. У НАСА миссиялари учун радиация зарраларини ўрганувчи асбобларга, жумладан Жуно ва Ван Аллен зондларига ҳисса қўшган[11]. 2012-йилда у Миллий Океан ва Атмосфера Бошқармасида (НОАА) иккита лавозимда ишлаган: аввал НОААнинг Барроу Аляскадаги (ҳозирги Утқиаġвик) Глобал мониторинг бўлими базавий обсерваториясида дала муҳандиси, сўнгра Америка Самоа расадхонаси стансияси бошлиғи[11].
Астронавт фаолияти
Коч 2001-йилда ГСФCдаги НАСА Академияси дастурини тамомлаган. У 2002-йилдан 2004-йилгача ГСФC юқори энергия астрофизикаси лабораториясида электротехника муҳандиси бўлиб ишлаган[13].
2013-йил июн ойида Коч НАСА томонидан Астронавтлар гуруҳи 21 таркибига киритилди. У 2015-йил июл ойида тренингни тугатди ва у келажакдаги миссиялар учун тайёрланди[2]. У тайёргарлик давомида: Халқаро космик стансия тизимлари бўйича интенсив ўқитиш, космосда юриш, робототехника, физиологик тайёргарлик, Т-38 парвозини тайёрлаш, сув ва чўлда омон қолиш бўйича машғулотларни ўтаган[11].

2019-йил 14-март куни Коч 59/60/61 Экспедиция экипажига қўшилиш учун Алексей Овчинин ва Ник Хейг билан бирга Союз МС-12 да Халқаро космик стансияга учди[14].
Коч ўзининг биринчи ЭВА ни 29-март куни ўтказиши керак эди; аммо скафандр ўлчами билан боғлиқ муаммолар туфайли бу кейинроққа қолдирилди[15]. Коч 18-октябр куни ХКСнинг энергия тизимлари ва физика обсерваторияларида узоқ давом этган тайёргарликлардан сўнг, Жессика Меир билан, биринчи аёллардан иборат коинот саёҳатини амалга оширди[16][17][18]..
2019-йил 17-апрелда, Тижорат экипажини ривожлантириш дастури билан қайта тайинлаш жадваллари туфайли Кочнинг миссияси 2020-йил февралигача узайтирилди. У 6-феврал куни 328 кундан сўнг Ерга қайтди ва Пегги Уицоннинг (289 кун) рекордини янгилади. Кочнинг кенгайтирилган миссияси узоқ муддатли космик саёҳатнинг аёлларга жисмоний, биологик ва руҳий та'сирини ўрганиш учун хизмат қилди[19].
Коч НАСАнинг 2025-йилга мўлжалланган Артемис дастури учун экипаж а'золаридан бири сифатида сайланди[20].
Шахсий ҳаёт
Коч турмуш ўртоғи Роберт билан Техасда яшайди[3]. У сайр қилишни, тошга чиқишни, эшкак эшишни, сузишни, югуришни, ёга билан шуғулланишни, жамоат ишларини ва саёҳат қилишни яхши кўради[11].
Мукофот ва унвонлар
Коч НАСА ва Жонс Хопкинсдаги фаолияти давомида бир қатор мукофотларни қўлга киритди, жумладан, НАСА гуруҳининг муваффақияти мукофоти, Жонс Хопкинс университети амалий физика лабораторияси, "Йил ихтироси" номинацияси, 2009-йил; Америка Қўшма Штатлари Конгресси Антарктика хизмати медали, "Қиш мавсуми" фарқи билан, 2005-йил; НАСА Гроуп Ачиэвемент мукофоти;
2020-йил декабр ойида Кочга Шимолий Каролина штат университетининг фахрий фанлар доктори илмий даражаси берилди.
Ҳаволалар
- Чристина Ҳ Коч Тwиттер саҳифаси
- Чристина Коч Инстаграм саҳифаси
- 5 Тҳингс Ёу Дидн'т Кноw Абоут Астронаут Чристина Коч—НАСА Жоҳнсон Спаcе Cентер, Марч 13, 2019
- НАСА биограпҳй
- Чристина Ҳаммоcк Коч фаcц (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-07 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ Роберц. „2013 Астронаут Cласс“. НАСА (2017-йил 3-август). 2013-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-июн.
- ↑ 2,0 2,1 „НАСА'с Неwест Астронауц Cомплете Траининг“. НАСА (2015-йил 9-июл). 2019-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-октябр.
- ↑ 3,0 3,1 „Чристина Ҳаммоcк Коч НАСА Астронаут“. НАСА (2015-йил 27-ноябр). Қаралди: 2019-йил 15-март.
- ↑ „НАСА анноунcес эигҳт неw астронауц, ҳалф аре wомен“. Пҳйс.орг (2013-йил 17-июн). Қаралди: 2019-йил 21-октябр.
- ↑ Коwал, Марй Робинетте. „Чристина Коч Ландс он Эартҳ, анд Cроссес а Тҳрешолд фор Wомен ин Спаcе - Тҳе астронаут cомплетед тҳреэ алл-фемале спаcеwалкс анд сет а реcорд фор тиме ин спаcе, бут ёу шоулд ремембер ҳер фор муч море.“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 6-феврал). Қаралди: 2020-йил 6-феврал.
- ↑ „Спаcе wалкинг“, ДК Смитҳсониан Спаcе: а висуал энcйcлопедиа, 2нд, Неw Ёрк: ДК Публишинг, 2020 — 97-бет. ИСБН 9781465494252.
- ↑ Ҳарwоод, Wиллиам. „Коч маркс реcорд стай ин спаcе фор фемале астронаут“. СпаcеФлигҳтНоw.cом (2019-йил 30-декабр). Қаралди: 2019-йил 31-декабр.
- ↑ Ринcон, Паул. „Неw фемале спаcе реcорд фор Наса астронаут“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2020-йил 6-феврал). Қаралди: 2020-йил 6-феврал.
- ↑ Равен. „НАСА'с фирст алл-wомен спаcеwалк феатурес Мичиган нативе“ (эн-УС). мливе.cом (2019-йил 8-март). Қаралди: 2019-йил 18-март.
- ↑ Стафф. „Жаcксонвилле астронаут wилл 'cаррй тҳе дреамс оф эверёне' то спаcе“ (эн). Тҳе Даилй Неwс. 2019-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-октябр.
- ↑ 11,00 11,01 11,02 11,03 11,04 11,05 11,06 11,07 11,08 11,09 Wҳитинг. „Чристина Ҳаммоcк Коч НАСА Астронаут“. НАСА (2015-йил 27-ноябр). Қаралди: 2019-йил 29-март.
- ↑ Ҳерман. „Н.C. Стате град жоинс спаcе раcе“ (эн-УС). Бусинесс Нортҳ Cаролина (2018-йил 30-июл). Қаралди: 2019-йил 18-март.
- ↑ „Фиве Фаcц абоут Спаcе Cамп Астронаут Алумна Чристина Коч!“. Спаcе Cамп. У.С. Спаcе анд Роcкет Cентер (2019-йил 8-март). 2019-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-апрел.
- ↑ Гебҳардт, Чрис. „Союз МС-12 доcкс wитҳ тҳе Спаcе Статион“. НАСАСпаcефлигҳт.cом (2019-йил 14-март).
- ↑ Бергер, Эриc. „Ит'с унфортунате НАСА cанcелед тҳе алл-фемале ЭВА, бут ит'с тҳе ригҳт деcисион“ (эн-ус). Арс Течниcа (2019-йил 26-март).
- ↑ „НАСА Астронауц Спаcеwалк Оуциде тҳе Интернатионал Спаcе Статион он Оcт. 18“. НАСА (2019-йил 18-октябр). Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
- ↑ „Воор ҳет ээрст маакт вроуwелижк дуо руимтеwанделинг биж ИСС“ (нл). ну.нл (2019-йил 18-октябр).
- ↑ Гарcиа. „НАСА ТВ ис Ливе Ноw Броадcастинг Фирст Алл-Wоман Спаcеwалк“. НАСА Блогс. НАСА (2019-йил 18-октябр). 2019-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
- ↑ Роулетте, Жоэй. „НАСА астронаут Чристина Коч ретурнс то Эартҳ афтер реcорд миссион“ (эн). Реутерс (2020-йил 6-феврал). Қаралди: 2020-йил 6-феврал.
- ↑ „НАСА: Тҳе Артемис Теам“. НАСА. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.