Чристй Wалтон (қизлик фамилияси Таллант; талаффузи: Кристи Рут Уолтон; 1949-йил 8-февралда туғилган) – Wалмарт асосчиси Сем Уолтоннинг ўғилларидан бири Жоҳн Т. Wалтоннинг беваси.

Кристи Уолтон
Чристй Wалтон
Таваллуди 1955-йил 31-август (1955-08-31) (71 ёш)
Фуқаролиги АҚСҲ
Турмуш ўртоғи Жоҳн Wалтон (марҳум)
Отаси Сам Wалтон (қайнотаси)

2005-йил июн ойида унинг эри самолёт ҳалокатида вафот этгандан сўнг, бойлигининг асосий меросхўрига айланганди[1]. Форбес бир неча йил давомида уни дунёнинг энг бой аёли сифатида қайд этди[2]. Унинг соф бойлиги 2015-йил март ойида 41,7 миллиард долларга баҳоланган. Унинг асосий қисми Wалмартдаги улушларидан, шунингдек, эри сармоя киритган Фирст Солар ширкатидан келган[2]. 2015-йил ноябр ойида эрининг бойлигининг асосий қисми ўғли Лукас Уолтонга ўтказилган[3].

Cондé Наст Портфолио журнали томонидан тақдим этилган Тҳе Гивинг Индех рейтингида у энг яхши хайриячи аёл сифатида қайд этилган. Ўша пайтдаги соф бойлиги 16,3 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, 2002 ва 2006-йиллар давомида жами 3,5 миллиард доллар ҳисса қўшган[4].

Уолтон фаол ишлаётган нотижорат ташкилотларига васийлар ва ходимларнинг миллий ассоциацияси, корпоратив хайрия ходимлари ва хайрия даврасининг индивидуал донорлари киради. У бошқарма аъзоси бўлган Сан-Диэго Табиий тарих музейи, шунингдек, Сан-Диэго зоология жамияти ва Мингеи халқаро музейи ҳам у хайр-эҳсон қиладиган муассасалардандир[5]. 1896-йилда Калифорния штатидаги собиқ Натионал Cитй мулкини Халқаро хайрия марказига совға қилди. Жамғармага иморатни сақлаб туриш учун 4 миллион доллар берди[5].

Манбалар

  1. ↑ „WалМарт ҳеир диэс ин плане cраш“. Фох Неwс. Ассоcиатед Пресс (2005-йил 28-июн). 2013-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 1-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Долан, Керрй А.. „Тҳе Ричест Wомен Ин Тҳе Wорлд 2015“. Форбес (2015-йил 2-март). Қаралди: 2019-йил 25-апрел.
  3. ↑ „А Wал-Март Ҳеир Ис $27 Биллион Поорер Тҳан Эверёне Тҳоугҳт“. Блоомберг (2015-йил 6-ноябр). Қаралди: 2019-йил 25-апрел.
  4. ↑ Чристй Wалтон Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш..
  5. ↑ 5,0 5,1 Чристй Wалтон Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш..