Чроме ОС — Гоогле томонидан ишлаб чиқилган АРМ ёки х86 процессорли қурилмалар учун мўлжалланган операцион тизим[3]. Гоогле Чроме ОС Гентоо ГНУ/Линух асосида тузилган ва Гоогле Чроме браузери стандарт браузеридан сифати фойдаланади[4]. Тизимнинг асосий кодининг кўп қисми 2009-йил 19-ноябрда Чромиум ОС лойиҳаси сифатида чиқарилган. Гоогле Чроме ОС ўрнатилган биринчи ноутбуклар тақдимоти 2010-йилнинг иккинчи ярмида кутилган эди, лекин уларнинг чиқарилиши кечиктирилди ва 2011-йилнинг иккинчи ярмига қолдирилган.

Операцион тизим
Чроме ОС
Ишлаб чиқувчи Гоогле
ОТ оиласи Линух (Унихсимон)[1]
Негизи Чромиум ОС
Негиз коди ёпиқ кодли ҳамда очиқ манбали компонентлар билан
Илк э’лон қилиниши 15-июн, 2011-йил (15 йил аввал) (2011-06-15)
Қо’ллайдиган платформалари АРМ32, АРМ64, х86, х86-64
Ядро типи монолит (Линух ядроси)[2]
Интерфейс Гоогле Чроме
Ҳолати Чромебоок, Чромебох, Чромебиц, Чромебасес, Чромеблец каби қурилмаларга мўлжалланган
Веб сайт ҳттпс://www.гоогле.cом/чромебоок/чроме-ос/

Чроме ОС Гоогле томонидан Миcрософт (Wиндоwс) ва Аппле (Маc ОС) ўртасида бўлинадиган шахсий компютер операцион тизими бозорининг бир қисмини эгаллаш учун экспериментал ҳаракат сифатида ишлаб чиқилган. Чроме ОС Гооглеъдан аллақачон машҳур бўлган браузер имкониятларини кенгайтириш ғояси асосида ишлаб чиқилган, аслида Гооглеънинг интеграциялашган хизматлари билан операцион тизим-браузерни тақдим этади, бу ерда барча фойдаланувчи маълумотлари синхронланади. Интернетда ва булутда сақланади. Чроме ОС одатда нетбукларда ишлаш учун оддий очиқ манбали Линух [5] . Унинг асосий истеъмолчилари Интернетда ишлаш учун компютердан фойдаланадиган фойдаланувчилар бўлиши керак эди [6].

Операцион тизимнинг расмий тақдимоти биринчи марта 2009-йил 7-июлда бўлиб ўтди[7]. Шу билан бирга, Чроме ОС шахсий компютерларда эмас, фақат нетбукларда чиқарилиши эълон қилинди[8]. Гарчи операцион тизим қаттиқ дискларни қўллаб-қувватласа-да, Гоогле „юқори ишончлилик ва ишлаш“ни таъминлаш учун Гоогле операцион тизимдаги бир қисм маълумотларни серверларга жойлашни ҳам кўзда тутган. Чроме ОС техник директори Металл Папакипос операцион тизим Wиндоwс 7га қараганда олтмиш баробар қаттир дискдан бўш жой талаб этишини айтди, муаммосиз ишлаши учун Чроме ОС бирдан уч гигабайтгача бўлган бўш жойни талаб қилади[9].

2009-йил 19-ноябрда Гоогле Чромиум ОС деб номланган Чроме ОС учун манба кодини чиқарди. 2009-йил ноябр ойида ўша пайтда Гоогле вице-президенти бўлган Сундар Пичаи конференцияда операцион тизимнинг дастлабки версиясини намойиш этди. Конфренсияда у Чроме браузерига ўхшаш иш столини кўрсатди, лекин у ерда иловалар ёрлиқлари ҳам бор эди. Матбуот анжуманида, операцион тизим атиги етти сонияда ишга тушди, Пичаи ишчи гуруҳ юкланиш вақтини янада қисқартириш устида ишлаётганини эълон қилди[10][11].

2010-йилда Гоогле „Cр-48“ номли бир қатор Чромебоокъларни синовдан ўтказди[12]. Чакана савдо моделларининг чиқарилиш санаси 2010-йил охиридан 2011-йил май ойигача сурилди. Гоогле И/У конференциясида Гоогле яқин давр ичида Аcер ва Самсунг компанияларидан иккита Чромебоок чиқарилишини эълон қилди[13][14]. Самсунг модели 2011-йил 15-июнда, Аcер эса июл ўрталарида чиқарилди. 2011-йил август ойида Нетфлих қурилмалардаги филмлар ва телешоуларни узатишга имкон берувчи видео оқим хизмати Чроме ОСъни қўллаб-қувватлашини эълон қилди, Илгари Нетфлихъга кириш Миcрософт Силверлигҳт дастурий платформаси орқали таъминланган эди[15].

2012-йилга келиб Чромебоокларга талаб оша бошлади ва Гоогле яқин орада Самсунг томонидан ишлаб чиқарилган бир қатор қурилмалар чиқарилишини эълон қилди[16]. Шунингдек, компания „Самсунг Сериэс 3“нинг бир қисми сифатида неттоп ёки Чромебох ва Чроме ОСъни қўллаб-қувватлайдиган биринчи шахсий компютерни чиқарди. Гарчи юқорида тавсифланган компютерлар биринчи авлод Чромебоокъларга қараганда тезроқ бўлса-да, улар ўша пайтдаги бошқа чиқарилган қурилмаларга қараганда етарлича кучли эмас эди ва нетбук бозорига кўпроқ мос эди. 2012-йил октябр ойида Самсунг ва Гоогле янги Чромебоокъларни анча арзон нархда сота бошладилар (250 АҚСҲ долларида). Бу, шунингдек, Самсунг Эхйнос линияларидан бири бўлган АРМ процессорини қўллаб-қувватлайдиган биринчи моделлар эди[17]. Нархни пасайтириш учун Гоогле ва Самсунг қурилмаларнинг хотира ҳажми ва экран ўлчамларини ҳам камайтирди. АРМ процессори парраксиз Чромебоокъни чиқаришга имкон берди. Бундан кейин Аcер 199 АҚСҲ долларлик Интел Cелерон процессори ўрнатилган „Чромебоок C7“ни чиқарди. Бундан ҳам паст нарх учун Аcер ССДъни ўрнига қаттиқ дискни танлади[18].

2012-йил апрел ойида Гоогле Чроме ОС фойдаланувчи интерфейсининг биринчи йирик янгиланишини чиқарди, бу оддий вазифалар панели билан бир қаторда „Аура“ деб номланган аппарат тезлаштирилган ойна бошқарувчисини қўллаб-қувватлади. Янгиланиш билан Чроме ОС браузер-операцион тизими ҳақидаги дастлабки тушунчасидан воз кечди ва персонал компютерларнинг операцион тизимига ўхшаб қолди[19]. Леново Чромебоокъни талабалар қурилмаси сифатида реклама қилди. 2012-йил июл ойида Чроме ОСънинг янги 20-версияси билан бирга яқинда ишга туширилган Гоогле Дриве булутли хизматини қўллаб-қувватлади.

Гоогле, охирги фойдаланувчилар нуқтайи назаридан, ушбу операцион тизимнинг асосий хусусиятлари қуйидагилар бўлишини айтди:

  • тезлик: юклаш, Интернетга кириш, электрон почтани қабул қилиш ва юбориш ва ҳоказо;
  • Интернет хизматлари билан қаттиқ интеграция;
  • ишнинг ишончлилиги;
  • автоматик хавфсизлик;
  • автоматик янгиланиш;
  • оддийлик;
  • „Гоогле Плай“ ва „Андроид Ноугат“ни қўллаб-қувватлайди (2017-йилги барча Чромебоокъдан бошлаб)
  • Андроид услубидаги „моддий дизайн“;
  • Дебиан ГНУ/Линух виртуал машинаси.

Чроме ОС одатдаги виртуал иш столи (ДааС) ва веб-иловага (СааС) масофадан кириш тушунчаларини амалий амалга ошириш сифатида яратилган. Бу фойдаланувчиларга иловларни олиш (юклаб олиш), иловаларни ўрнатиш ва янгилаш каби тизим маъмури вазифаларини бажаришга бўлган эҳтиёжни йўқ қилади. Қурилма (нетбук ёки ноутбук)лар йўқолса ёки ишламай қолса, барча маълумотлар Гоогле ҳисобида сақланиши ушбу операцион тизимнинг афзаликларидан биридир.

Гоогле Чроме ОС турли хил қурилмалар учун операцион тизим сифатида сотилади. Хусусан кичик нетбуклардан тортиб то тўлиқ ҳажмли иш столи тизимигача, х86 ва АРМ процессор архитектурасини қўллаб-қувватлайди[3]. Гоогле Чроме ОС жамоаси кўплаб технологик компаниялар билан юқори сифатли фойдаланувчи тажрибасини таъминлайдиган янги қурилмаларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш учун фаолият олиб боради. Улар орасида Аcер, Адобе, Асус, Фреэсcале Семиcондуcтор, Леново, Қуалcомм, Техас Инструменц, Тошиба[20], НВИДИА каби компаниялар бор. Ривожланишда Интел компанияси ҳам иштирок этмоқда, у билан ҳамкорлик расмий эълондан бир мунча олдин бошланган[21]. Делл, шунингдек, Чроме ОСъни синовдан ўтказмоқчи[22].

Манбалар

  1. ↑ Пичаи, Сундар „Интродуcинг тҳе Гоогле Чроме ОС“. Оффиcиал Гоогле Блог. Гоогле, Инc. (7-июл 2009-йил). Қаралди: 11-июл 2012-йил.
  2. ↑ „Кернел Десигн: Баcкгроунд, Упградес“. Қаралди: 7-сентабр 2011-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 Сундар Пичаи, Линус Упсон. „Интродуcинг тҳе Гоогле Чроме ОС“ (эн). Официалний блог Гоогле (7 июля 2009). 2012-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11 июля 2009.
  4. ↑ Тҳе Чромиум Прожеcц: Чромиум ОС
  5. ↑ Заcк Wҳиттакер. „Тҳе ҳисторй анд футуре оф Чроме ОС“ (эн). ЗДНет. Қаралди: 2021-йил 24-январ.
  6. ↑ „Фром Нетбоокс То Десктоп Реплаcеменц - Тҳе Ҳисторй Оф Чроме ОС“ (эн-УС). Андроид Ҳеадлинес (2019-йил 2-май). Қаралди: 2021-йил 24-январ.
  7. ↑ Пичаи, Сундар Интродуcинг тҳе Гоогле Чроме ОС. Оффиcиал Гоогле Блог. Гоогле, Инc. (7-июл 2009-йил).
  8. ↑ Wомаcк, Бриан Гоогле то Чалленге Миcрософт Wитҳ Оператинг Сйстем. Блоомберг (8-июл 2009-йил)
  9. ↑ Меариан, Луcас Гоогле Чроме ОС wилл нот суппорт ҳард-диск дривес. Cомпутерwорлд (19-ноябр 2009-йил)
  10. ↑ Егулалп, Сердар Гоогле Чроме ОС Превиэwед. ИнформатионWеэк (5-декабр 2009-йил).
  11. ↑ Рапоза, Жим РЕВИЭW: Гоогле Чроме ОС Девелопер Эдитион Провидес Интригуинг Лоок ат Wеб-Онлй Cомпутинг. эWеэк.cом (3-декабр 2009-йил)
  12. ↑ Cасей Чан. Ҳереъс тҳе Cр-48, Тҳе Фирст Чроме ОС Лаптоп Ёу Cан Невер Буй. Гизмодо (7 декабря 2010)
  13. ↑ Лаwлер, Ричард Гоогле унвеилс Аcер Чромебоок: $349, 11.6-инчес wитҳ 6.5-ҳоур баттерй. Энгадгет (11 мая 2011)
  14. ↑ Ҳоллистер, Сеан Оффиcиал: Самсунг ревеалс Чроме ОС лаптоп — тҳе Сериэс 5. Энгадгет (11 мая 2011).
  15. ↑ Ричард Лаwлер. Нетфлих Wатч Инстантлй стреаминг ноw wоркс он ЧромеОС, wҳен итъс wоркинг. Энгадгет (9 августа 2011).
  16. ↑ Лео Келион. Гоогле Чроме ОС cомпутерс упдатед wитҳ фастер проcессорс (29-май, 2012-йил).
  17. ↑ Натҳан Оливарез-Гилес. Гоогле Дебуц $250 Чромебоок. Wиред.
  18. ↑ Мйриам Жоире. Аcер C7 Чромебоок ревиэw: Чроме ОС он тҳе чеап, бут ат wҳат cост?.
  19. ↑ Лардиноис, Фредериc. Гооглеъс Чроме ОС Wилл Соон Лоок Море Лике Wиндоwс Тҳан А Броwсер (9-апрел 2012-йил).
  20. ↑ Сундар Пичаи. Гоогле Чроме ОС — ФАҚ - ҳттп://чроме.блогспот.cом/2009/07/гоогле-чроме-ос-фақ.ҳтмл
  21. ↑ Дан Нйстедт. Интел Ис Wоркинг Wитҳ Гоогле он Чроме ОС - ҳттп://www.пcwорлд.cом/бусинессcентер/артиcле/168196/интел_ис_wоркинг_wитҳ_гоогле_он_чроме_ос.ҳтмл (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-03-09 санасида архивланган)
  22. ↑ Агам Шаҳ. Делл май тест Гоогле’с Чроме ОС - ҳттп://www.инфоwорлд.cом/д/опен-соурcе/делл-май-тест-гооглес-чроме-ос-973