Чуғурчуқлар (Стурнидаэ) – чумчуқсимонлар туркуми оиласи[1]. 24–26 уруққа мансуб ПО тури маълум. Танасининг уз. 17–45 см, вазни 50–100 г. Оёқлари бақувват, ерда ва дарахтда ҳаракатланишга яхши мослашган. Вояга етганларининг ранги қорамтир, товланиб туради. Европа, Осиё, Африка, Австралияда тарқалган (оддий чуғурчуқ шимолий Америкага олиб келинган). Ўзбекистонда оддий чуғурчуқ, соч ва майна учрайди. Уясини коваклар, қоя ёрикларига, бинолар бўғоти ва бошқа жойларга қуради. Жанубий худудларда йилида 3-мартагача 4–6 тадан тухум қўйиб, нари ва модаси навбат билан 15–18 кун босади. Ҳашаротлар, уларнинг личинкалари ва мевалар билан озиқланади. Баъзан бегона ўтлар уруғини ҳам ейди. Яхши сайрайди, майна эса айрим сўзларни ёдида сакдайди ва такрорлайди.

Чуғурчуқлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Манбалар

  1. ↑ „Таwнй Эагле - Ақуила рапах“ (деадлинк). Тҳе Эагле Диреcторй. 2016-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-январ.