Chuhuiv

Чуҳуив (украинча: Чугуїв) ёки Чугуэв (русча: Чугуев) – Украинанинг Харков вилоятидаги шаҳар. Шаҳар Чуҳуив туманининг маъмурий маркази ҳисобланади. Унда Украинанинг аҳоли пунктларидан бири бўлган Чуҳуив аҳоли пунктининг маъмурияти жойлашган[1].
Чуҳуивнинг озиқ-овқат саноатининг асосий қисмини зираворлар ва маёнез ишлаб чиқариш ташкил этади.
Тарихи
Шаҳарнинг аниқ ташкил этилган йили тўғрисида маълум бир факт мавжуд эмас. Негаки кўплаб тарихшунос олимларнинг фикри турлича. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, шаҳар 1547-йилдан 1584-йилгача ҳукмронлик қилган Россиянинг биринчи подшоси Иван Грозний буйруғи билан қурилган.
1638-йилда Москва подшоси Михаил Фёдоровичнинг буйруғи билан Украина казаклари Якив Острянйн томонидан шаҳарга яқин жойдан ҳарбий қал’а қурилган. Ўшандан бери Чуҳуив яқинида ҳарбий қисм сақланиб қолган. 1819-йилда ҳарбий кўчманчилар томонидан Чугуэв қўзғолони бўлиб ўтган.
Совет Иттифоқи ҳукумати даврида бу шаҳардаги ҳарбий база муҳим ҳарбий тайёргарлик марказига айланган. Бу ерда Совет Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилар академияси ва Қизил Армия артиллерия мактаби ҳам жойлашган. Ҳозир ҳам шаҳарча яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучлари базаси жойлашган.
Манбалар
- ↑ „Чугуевская городская громада“ (ру). Портал об'єднаних громад України.