Чукчалар (ўзларини луораветлан — "ҳақиқий инсон" деб аташади) — Россия Федерациясининг Чукотка (тахминан 12 минг киши) ва Коряк (1,5 минг киши) мухтор округларида яшовчи халқ. Россия Федерациясида жами — 15,1 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Чукча (чукот) тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар, анъанавий эътиқодлар сақланган. Асосий машғулотлари — кўчманчи буғучилик, денгиз ҳайвонларини овлаш.