Чукурова Университети (CУ) – Адана шаҳрида жойлашган давлат университетидир. Университет 20 минг гектар майдонда қурилган. Шунингдек университет талаба ва ходимларнинг барча эҳтиёжларини қондириш учун замонавий услубда қурилган ва жиҳозланган. Мерем Тунcел 2020-йил 14-августдан бошлаб университет ректори лавозимида ишлаб келмоқда[2].

Чукурова Университети
Шиори Чукурова; Тинчлик, ишонч, муваффақият.
Тури Давлат Университети
Асос солинган санаси 1972-йил 12-апрел
Ректори Проф. Др. Мерем Тунcел[1]
Факултетлар 17 та Факултет
1 та Давлат Консерваторияси
12 та Касб-ҳунар мактаби
3 та Институт
25 та Тадқиқот Маркази
Талабалари 54.737 (2020-йил ҳолатига кўра)
Манзили
Веб-сайти www.cу.эду.тр

Умумий маълумот

Чукурова Университетида 16 та факултет, 1 та давлат консерваторияси, 13 та касб-ҳунар мактаби, 3 та институт ва 25 та тадқиқот марказлари мавжуд.

2012-йил ҳолатига кўра Чукурова Университетида 1900 нафар илмий ходим 45000 нафар талабага таълим берган. Университетда профессор-ўқитувчилар, талабалар ва тадқиқотчилар учун зарур бўлган миллий ва халқаро нашрларни ўз ичига олган Чукурова Университети марказий кутубхонаси[сайт ишламайди] мавжуд.

Тарих

Университетнинг пойдевор қўйиш маросими 1971-йилнинг 5-январида Бош вазир Сулаймон Демирел ва МҲП раҳбари Алпарслан Туркеш иштирокида бўлиб ўтди[3]. Дастлаб университет 2 та факултет билан фаолийтини бошлаган. 1992-йилга келиб Чукурова университетида 6 та факултет, 11 та коллеж, 3 та институт, 1 та давлат консерваторияси ва 22 та тадқиқот маркази бор эди. 2009-йилда Жейҳан муҳандислик факултети, 2012-йилда Фармацевтика, Козан бизнес бошқаруви ва Жейҳан ветеринария факултетлари ташкил этилган.

Академик бирликлар

Факултетлар

  • Жейҳан муҳандислик факултети
  • Жейҳан ветеринария факултети
  • Стоматология факултети
  • Фармацевтика факултети
  • Та'лим факултети
  • Сан'ат ва фанлар факултети
  • Иқтисодиёт ва ма'мурий фанлар
  • факултети
  • Илоҳиёт факултети
  • Тасвирий сан'ат факултети
  • Ҳуқуқ факултети
  • Козан бизнес бошқаруви факултети
  • Муҳандислик ва архитектура факултети
  • Сог'лиқни сақлаш фанлари факултети
  • Балиқчилик факултети
  • Тиббиёт факултети
  • Қишлоқ хўжалиги факултети

Институтлар

  • Фан ва технология институти
  • Ижтимоий фанлар институти
  • Соғлиқни сақлаш фанлари институти

Касб-ҳунар мактаблари

  • Адана касб-ҳунар мактаби
  • Жейҳан касб-ҳунар мактаби
  • Караисали касб-ҳунар мактаби
  • Козан касб-ҳунар мактаби
  • Позанти касб-ҳунар мактаби
  • Соғлиқни сақлаш хизматлари касб-ҳунар мактаби
  • Юмурталик касб-ҳунар мактаби
  • Техника фанлари касб-ҳунар мактаби
  • Туфанбейли касб-ҳунар билим юрти
  • Феке касб-ҳунар мактаби
  • Имоғлу касб-ҳунар мактаби
  • Аладаг касб-ҳунар мактаби.

Балcали кампуси

Чукурова университетининг асосий кампуси Балcали кампусидир. Кампуснинг номи университет ташкил этилишидан аввал кампус ҳудудида бўлган Балcали қишлоғи номида олинган. Кампусда бошқарув ва таълим бўлинмаларидан ташқари лабораториялар, Балcали касалхонаси, марказий кутубхона, спорт иншоотлари, Февзи Чакмак Талабалар ётоқхонаси, 5-январ талабалар ётоқхонаси, Чукурова талабалар ётоқхонаси, Торослар талабалар ётоқхонаси, Адана талабалар ётоқхонаси ва Маҳмут Сами Рамазаноғлу ётоқхонаси каби ётоқхоналар мавжуд.

Ҳаволалар

Расми сайт .

Манбалар

  1. ↑ Андоза:Ҳабер кайнаğı
  2. ↑ „Ректöр - Çукурова Üниверситеси“ (Турк тилида). www.cу.эду.тр. 12-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ Миллат Газетаси Архиви, 1971-йил 6-январдаги сони