Chuli Begimqulov
Чули Бегимқулов (1902—1963) Ўзбекистон ССР Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Сталин номидаги колхоз раиси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
| Чули Бегимқулов | |
|---|---|
| Қашқадарё вилояти Ижроия қўмитаси раиси | |
|
Мансаб даври 1943 – 1945 | |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Сотқин Бадалбоев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1902-йил Дашт қишлоғи, Бухоро амирлиги |
| Вафоти | 1963-йил |
| Мукофотлари |
|
1902-йилда Бухоро амирлигининг Дашт қишлоғида (ҳозирги Қашқадарё вилояти ҳудуди) туғилган. Ёлланма чўпоннинг ўғли.
Фуқаролар уруши йилларида қишлоқни талончилардан ҳимоя қилган ўзини-ўзи мудофаа қилиш отрядининг бошлиғи бўлган.
Колхоз ҳаракатининг асосчиси (1930). 1931-йилда Бутуниттифоқ болшевиклар коммунистик партиясига аъзо бўлиб, шу йили Ўзбекистон ССР Қарши тумани „Қизил юлдуз“ колхозига раис этиб сайланади.
1939-йилдан Қарши тумани ижроия қўмитаси раиси.
1943-йил январ ойида Қашқадарё вилоятини ташкил этиш бўйича ташкилий қўмитага раҳбарлик қилган. 1943—1945-йилларда Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси раиси бўлган.
1945-йилдан яна „Қизил юлдуз“ колхозининг раиси бўлиб, колхоз йириклаштирилгандан кейин (1950) Сталин номи билан атала бошланган. 1961-йилдан „Ленинизм“ колхози.
СССР Олий Совети Президиумининг 1958-йил 6-августдаги Фармони билан қўйчиликни ривожлантириш, гўшт, жун ва қоракўл териси ишлаб чиқариш ва давлатга топширишни кўпайтиришда эришилган улкан муваффақиятлари учун, шунингдек фан ва илғор тажриба ютуқларидан ўз фаолиятида кенг фойдалангани боис унга Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди.
У учта Ленин ордени (23.01.1946, 16.01.1950, 08.06.1958), иккита Меҳнат Қизил Байроқ ордени (25.12.1945, 11.11.1957) Қизил Юлдуз ордени (12.06.1947) билан мукофотланган.
1963-йилда вафот этган. 1973-йилда ўзлаштирилган ерларда ташкил этилган Чули Бегимқулов номидаги 9-сонли пахтачилик совхози унинг номи билан аталган.
Адабиётлар
- История колхозов и совхозов Узбекистана: исторические очерки. "Мехнат", 1989 - Всего страниц: 492
- Сельскохозяйственная энциклопедия, том 1, 1969.
Ҳаволалар
- „Бегимкулов Чули“ (ру). Герои страны.
- Buxoro amirligida tugʻilganlar
- Sotsialistik Mehnat Qahramonlari
- Lenin ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Qizil Yulduz ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston viloyatlari hokimlari
- Qashqadaryo viloyatining hokimlari
- Qashqadaryo viloyat ijroiya qoʻmitasi raislari
- 1963-yilda vafot etganlar
- 1902-yilda tugʻilganlar
- Oʻzbekiston SSR Oliy Kengashining 4-chaqiriq deputatlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar