Чулим тили, чулим татарлари тили, чулимтуркий тили — туркий тилларнмнг уйғурўғуз гуруҳига мансуб, Россия Федерациясида Об дарёсининг ўнг ирмоғи бўлган Чулим соҳилларида яшовчи оз сонли (690 киши, 1996) чулим (кижилар) халқининг тили. Қуйи чулим ва ўрта чулим лахжаларига бўлинади. Ушбу лаҳжалар, асосан, фонетик, қисман грамматик ва лексик жиҳатдан ўзаро фарқланади. Чулим тили ўз ёзувига эга эмас, кундалик ҳаётда сўзлашув тили сифатида қўлланади, холос.[2]

Чулим тили
Миллий номи Öс тили
Мамлакатлар  Россия
Расмийлик ҳолати йўқ
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 44[1]
Тартибловчи ташкилот йўқ
Ҳолати ўлиш арафасида
Туркумланиши
Туркум Евроосиё тиллари
Тил оиласи

Олтой тиллари

Туркий тармоқ
Хакас гуруҳи
Алифбоси кирилл
Тил кодлари
ИСО 639-2 тут
ИСО 639-3 cлw

Чулим тили (Чулим тилида аталиши Ӧс (июс) тили) — чулим халқининг тили. Туркий тиллар қаторига киради. Шор тили ва хакас тилиларига яқин. Марказий Сибирда, Олтой тоғларининг шимолида Чулим дарёсининг ёқасида тарқалган. Йўқолиб бораётган тил. Чулим тилида бор йўғи 50—60 киши гаплашади. 2010-йилги саноқ бўйича 365 кишини ташкил қилган чулим халқининг бор йўғи 44-тасигина чулим тилида гаплашаркан.

Манбалар