Чумиза
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Чумиза, Хитой қўноғи (Сетариа италиcа махима) — бошоқсошлар оиласига мансуб бир йиллик маданий ўсимлик; озуқабоп ва донли экин. Корея, Ҳиндистон, Монголия, Япония, Украина, Беларус, Грузия, Шимолий Кавказ, Узоқ Шарқда етиштирилади. Ч. озиқ-овқат (ёрма ва ун) ва емхашак учун экилади. 100 кг кўк массасида 15,5 кг озуқа бирлиги ва 21,1 кг ҳазм бўладиган протеин; хашагида 55 кг озуқа бирлиги ва 3,4 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Кўк массаси, пичани ва силоси қорамолларга, қўйларга, отларга, дони барча чорва ҳайвонларига берилади. Ч. қурғоқчиликка чидамли, иссиқсевар, ётиб қолмайдиган ўсимлик. Уруғи 5° да униб чиқади. Дони учун кенг қатор оралаб, қатор оралари 45—60 см (10—12 кг/га) қилиб, пичан учун қаторасига экилади. Ўсиш даври 70—80 кундан 120—140 кунгача давом этади. Гектаридан 250—300 с гача кўкпоя, 40 с гача дон, 50—70 с пичан беради.